У нас есть только
оригинальные песни

Дубайда миш-мишларни текшириш учун WhatsApp рақами пайдо бўлди

calendar 21.06.2016
1469

Энди Дубайда яшовчи ҳар бир одам WhatsApp мессенжерида +971 50 10 777 99 рақамига хабар ёзиб, миш-мишларнинг рост-ёлғонлигини аниқлай олади. Ушбу хизматни Дубай муниципалитети ижтимоий тармоқларда турли миш-мишларнинг тарқалишига жавобан таклиф қилмоқда.

"Миш-мишлар" товушли, матнли ёки видео-хабарлар кўринишида қабул қилинади. Муниципалитет ходимлари ахборотни текшириб, 8 соат ичида жавоб тақдим қилишади. "Шампунлар ва уларнинг сочларга етказадиган зиёни, пардоз воситаларининг аллергия бериши ҳамда ресторанлардаги антисанитария ва маҳсулотларда канцерогенларнинг сақланиши ҳақида кўп миш-миш тарқайди", деб маълум қилди Дубай муниципалитетининг Шикоятлар ва мурожаатлар секцияси ва алоқа маркази раҳбари Муҳаммад Аҳмад ал-Луз.

WhatsApp дастуридан фойдаланмайдиганлар эса миш-мишларнинг ростлигини муниципалитетнинг ижтимоий тармоқдаги, хусусан Facebook’даги саҳифасида текшира оладилар.

Яндекс.Метрика