loading...

 

Дубайда шайх Муҳаммад ибн Рашид шарафига 817 млн долларлик стадион қурилади

Бугун, 5 май куни шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал Мақтум БАА вице-президенти, амирлик бош вазири ҳамда Дубай амири билан бирга Муҳаммад ибн Рашид Стадиони моделини муҳокама қилди. Дубайнинг Ал Авир ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган стадион 60 минг одамни сиғдира олади.

Дубай спорт қўмитаси раис ўринбосари Матар Ал Тойир дунёнинг биринчи тўлиқ кондиционерлаштирилган ва ердан кўтарилган стадион моделини намойиш этди. Стадион конструкцияси ФИФА стандартларига жавоб беради. Лойиҳага 3 миллиард дирҳам (тахминан 817 миллион доллар) ажратилган.

Стадионда жисмоний машғулотлар зали, 5 мингта машинага мўлжалланган машиналар турар жойи, спорт музейи ва конференциялар зали жой олади. 

Шайх Муҳаммадга лойиҳа дизайни маъқул келган ва у қурилиш ишларини белгиланган муддатда тугатилишини буюрган.


Комментарии (0) | Добавить: 05.05.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...