У нас есть только
оригинальные песни

Дунё аҳолисининг энг севимли жойлари

calendar 17.05.2016
1693

БМТ Халқаро Туризм ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, Франция сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган давлат ҳисобланади. Париж шаҳри эса, турли сўров натижаларига кўра, сайёҳлар эътиборини энг кўп тортадиган шаҳарлар бешталигига кирган. 

Аммо TripAdvisor томонидан дунёнинг энг севимли ва эътиборга молик жойлари рўйхатида на Eiffel Tower (Эйфель минораси) на Франциянинг бошқа сайёҳлик марказларини кўрасиз. 

Улар орасида, шунингдек, The Statue of Liberty (Озодлик ҳайкали), Буюк Хитой девори ёхуд Sydney Opera House (Сидней Операси биноси)ни ҳам учратмайсиз. 

Сайёҳатчиларга маслаҳат беришга ихтисослашган TripAdvisor сайтида ўтказилган сўров натижаларига, Travelers' Choice (сайёҳлар танлови рўйхати)да Камбожадаги Angkor Wat (Ангко́р-Ват) ва Ватиканнинг St. Peter's Basilica(Авлиё Пётр собори) жой олган.

Аммо бу рўйхатни, анъанавий жой номлари бўлмагани боис, қизиқарли деб аташ мумкин. 

TripAdvisor’нинг изоҳ беришича, мазкур рўйхат жаҳондаги кўзга кўринган марказларга бир йил давомида ташриф буюрган сайёҳлар сони ва қолдирилган фикрлар асосида тузилган. Албатта, TripAdvisor жамоаси фикри барчага тегишли бўлмаслиги аниқ. Шунга кўра, қуйидаги рўйхатни ўқиб, унга тузатиш киритиш сизга ҳавола. 

TripAdvisor’га кўра, дунё аҳолисининг энг эътиборли жойлари:

10. Милан кафедрал собори (Милан, Италия)

9. Линкольн хотира ҳафзаси (Вашингтон шаҳри, АҚШ)

8. Алҳамбра тарихий мажмуаси (Гранада, Испания)

7. Спас-на-Крови ибодатхонаси (Санкт-Петербург, Россия)

6. Кордоба жомеъ масжиди (Кордоба, Испания)

5. Тож Маҳал (Агра, Ҳиндистон)

4. Авлиё Пётр собори (Ватикан, Италия)

3. Ангкор-Ват (Сим Рип, Камбоджа)

2. Шайх Зайд Буюк Масжиди (Абу-Даби, БАА)

1. Мачу Пикчу (Мачу Пикчу, Перу)

Яндекс.Метрика