loading...

 

Дунёдаги энг ҳашаматли 10та уй

  Уйлар қиммат ва жудаям қиммат бўлади. Қуйидаги уйлар эса жудаям қиммат уйлар қандай бўлиши ҳақидаги тасаввуримизни бойитишга ёрдам беради.

1. Four Fairfield Pond, Гэмптон, Нью-Йорк / 133 миллион доллар

Майдони 25 гектардан ошиқ бўлган бу уйда 29та ётоқхона мавжуд. Бу ернинг ўз электростанцияси, узунлиги 100 метрли ошхонаси, 39та ювиниш хонаси, 3та бассейни,  кегельбани, баскетбол майдончаси, сквош ва теннис кортлари бор.

Уй соҳиби Айра Реннерт, автомобиль саноати ва руда эритишга ихтисослашган Renco холдингининг хўжайинидир. Реннерт, шунингдек, металлургия ва тоғ-кон саноати йўналишларидаги компанияларга ҳам эгалик қилади.

2. "Беверли Хауз”, Беверли-Хилс, Калифорния / 135 миллион доллар

Голливуддаги ушбу машҳур кошона нашриёт бизнеси магнати Рендольф Херстга тегишли.  

Уйда 29та ётоқхона, улкан кутубхона, айланма балкон, бильярдхона бор. Уйнинг айвонига бир вақтнинг ўзида 400 киши жойлашиши мумкин.

Қаср ҳудудида 3та бассейн, кинотеатр, теннис корти ва тунги клуб жойлашган. Дарвоқе, бу уй "Чўқинтирган ота” фильмида итальян мафиячилари отнинг кесилган бошини ташлаб кетган режиссёрнинг уйини эслатади.

3. Ellison Estate, Вудсайд, Калифорния  / 200 миллион доллар

Бу мажмуа 9 гектар майдонга жойлашган 10та бинодан иборат мажмуадир. 

Ушбу мажмуада сунъий кўл, Хитой карп балиқлари яшайдиган ҳовуз, чойхона ва ҳаммом бор. Ушбу ҳашаматли уйнинг эгаси Oracle компанияси хўжайини Ларри Эллисон бўлади.

4. "Леопольд вилласи”, Ложувард соҳил, Франция / 457 миллион доллар

Бу вилла 1902 йилда Бельгия қироли Леопольд II учун қурилган. Вилла ҳудудида 1200 тупдан ортиқ кипарис, зайтун, апельсин ва лимон дарахтлари ўсади. Уларни 50 нафар боғбон парвариш қилади.

Мазкур уйнинг эгаси ливанлик банкир Уильям Сафранинг беваси Лили Сафрадир.

Айтишларича, у 2008 йилда уйни сотмоқчи бўлган. Харидор миллиардер Михаил Прохоров бўлиб, у уй учун 75 миллион доллар бўнак тўлаган. Лекин глобал инқироз сабабли Прохоров уйни сотиб олишдан воз кечган.

5. Fleur de Lys, Беверли-Хилз, Калифорния / 760 миллион доллар

12та ётоқхонаси ва 15та ювиниш хонаси бўлган бу қаср 2002 йилда бунёд этилган. У Франциядаги қалъалардан бирининг нусхаси ҳисобланади.

Бу ерда ҳамма нарса мукаммал даражада: кенг рақс зали, икки қаватли кутубхона, дегустация залига эга 300 квадрат метрли вино омбори. Уй эгаси — облигациялар қироли Майкл Милкен.

6. "Хала Ранч”, Аспен, Колорадо / 821 миллион доллар

Бир пайтлар бу уй АҚШда сотувга қўйилган энг қимматбаҳо уй бўлган. Уни 2006 йилда саудиялик шаҳзода Бандар бин Султон 135 миллион долларга сотган. Ўшандан буён уйнинг нархи 6 баробар ошди.

Уй эгаси миллиардер Жон Полсон. Асосий уйда 15та ётоқхона ва 16та ювиниш хонаси жойлашган. Уй тўлалигича замонавий сув тозалаш, газ билан таъминлаш ва бошқа тизимлар билан жиҳозланган.

7. Maison de L’Amitie, Палм Бич, Флорида  / 913 миллион доллар

Илгари бу уй миллиардер Дональд Трампга тегишли эди. 2008 йилда эса уни россиялик бизнесмен Дмитрий Рыболовлев 95 миллион долларга сотиб олган. Бир неча йилдан сўнг бу уйнинг нархи 9 мартага қимматлашди.

Майдони 5,5 минг квадрат метрли уй 2,5 гектарли ҳудуд ичида жойлашган. Уйда 15та ётоқхона, 15та ювиниш хонаси бор. Шифтларнинг баландлиги 6–12 метр. Қасрни оппоқ мармар устунлар безаб туради, ҳожатхоналарга эса 24 қиротли олтин сантехника ўрнатилган.

Суратлар галереясидан Пабло Пикассо, Винсент Ван Гог ва Клод Моне мўйқаламига мансуб асарлар жой олган. Бу ерда шунингдек, майдони 380 квадрат метрли венецияча услубдаги қишки боғ ҳам мавжуд.  

8. The Pinnacle, Монтана, / 944 миллион

Йеллоустоун клубининг энг йирик хусусий мулки — бойлар учун махсус яратилган чанғи учиш ва гольф ўйнаш учун мўлжалланган ҳудуд. Уйнинг поллари иситиш тизими орқали иситилади, бу ерда саноқсиз бассейнлар, тренажёр зали, вино омбори бор.

Уйнинг эгалари Тим ва Эдра Бликсет. Тим  — "ўрмон барони” ва Йеллоустон клуби ҳаммуассиси, хотини эса кўчмас мулк соҳасида ўз бизнесига эга.

9. Upper Phillimore Gardens, Кенсингтон, Лондон / 980 миллион доллар

5 қаватли қасрнинг 10та ётоқхонаси, ерости бассейни, кинотеатри, сауналари, тренажёр зали бор.

Уйнинг асосий ётоқхонаси ювиниш ва кийиниш хоналари билан биргаликда бутун бошли 2-қаватни эгаллайди. Уйнинг эгаси — Елена Пинчук, собиқ Украина президенти Леонид Кучманинг қизи.

10. "Антилия”, Мумбай, Ҳиндистон / 1 миллиард доллар

Бу 27 қаватли бино дунёдаги энг қиммат уй ҳисобланади.

Уйда 168та автомобилга мўлжалланган 6 қаватли автомобиллар тураргоҳи, тренажёр залига эга алоҳида фитнес қавати, рақс залига эга қаватлар жойлашган. Бир нечта қаватни ётоқхона ва ювиниш хоналари эгаллаган. Бу ерда 4 қаватли боғ ҳам бор. Уйнинг соҳиби  — ҳиндистонлик машҳур бизнес-магнат ва мультимиллиардер Мукеш Амбани.

Manba: xabardor.uz


Комментарии (5) | Добавить: 27.09.2015

5. yuzming (28.02.2016 20:50)
ajoyib
4. ILXOM7988 (28.09.2015 01:32)
Baribir qaro yerda abadiy qoladi
3. Mufas (27.09.2015 17:45)
Gap yöq admin
2. Mufas (27.09.2015 17:44)
Qoyilley
1. Ерланду (27.09.2015 17:41)
Коил колишдан бошка илож йуй
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

AQSh siyosatiga nima bo'ldi?
“Maydon” qonli kechasiga 3 yil to'ldi
Rossiyada yanvar oyida nechta Ravon avtomobillari sotilganini bilasizmi?
Zarina Nizomiddinova sobiq turmush o‘rtog‘i bilan ajrashganidan buyon u bilan gaplashmasligini ma’lum qildi
O‘zbekistonda dollarning so‘mga nisbatan rasmiy kursi qariyb 50 so‘mga oshdi
Yigitlar orasida yangi urf – ichkuyovlik!
Rossiya neft qazib olish hajmi bo'yicha Saudiya Arabistonidan ham o'tib ketdi
Ronalduning turk serialidagi ishtiroki haqidagi ma`lumot yolg'on bo'lib chiqdi
Gitlerning telefoni 100 ming AQSh dollariga baholanmoqda
Bill Geyts dunyoni bioterrorchilik xavfidan ogohlantirdi
Erkaklarning sochi nega to'kilishi ma'lum bo'ldi
100 dollarlik metall Meizu M5s rasman taqdim etildi
XKS ekipaji Xitoy karamining birinchi kosmik hosilini yig‘ib oldi
Shifokorlar uchun shanbaliklar bekor qilindi, biroq...
Qaysi tumanlar aholisi ish haqini to'liq hajmda naqd shaklda olishi shart?
LG G6 smartfoni qayerda va qachon taqdim etilishi rasman ma’lum qilindi
Twitter internet bezorilarini tiyib qo'yadi
Mercedes 3 ming ot kuchiga ega qayiqni taqdim etdi
Shahram G'iyosov shou-biznesda ham o'zini sinab ko'rdi
Geologlar Tinch okeani qa`rida yangi qit`a topishdi
«Turkiston» va «Istiqlol» san`at saroylari Toshkent shahar hokimiyati tasarrufidan chiqarildi
Soch o‘sishini qanday tezlashtirish mumkin?
«O'zbeknavo» o'rnida «O'zbekkonsert» davlat muassasasi tashkil qilindi
Madaniyat va sport ishlari vazirligi ikkiga ajratildi