У нас есть только
оригинальные песни

Дунёдаги энг катта самолёт Австралиядан Чехияга парвозни амалга оширди

calendar 15.05.2016
1613

Дунёдаги энг катта транспорт самолёти Ан-225 «Мрия» Австралиядан Чехияга бўлган тўрт кунлик парвозни якунлади, деб хабар беради «РИА «Новости».

Прагадан Пёрт шаҳрига парвоз қилган самолёт учиш вақтида бир неча манзилларда тўхтаб ўтди: Туркманбоши (Туркманистон), Ҳайдаробод (Ҳиндистон) ва Жакарта (Индонезия). Қайд этилишича, ҳар 4000 километрли парвоздан сўнг самолётга ёнилғи қуйиш зарур бўлади.

Ан-225 «Мрия» Пёртга Пльзень шаҳридаги заводларнинг бирида ишлаб чиқарилган 135-тоннали  генераторни етказиб берди. 

Дунёдаги энг йирик самолётни томоша қилиш учун Пёртга 50 мингга яқин киши йиғилди. 

Ан-225 «Мрия» 1984 — 1988 йилларда Киевнинг  механика заводида қурилган бўлиб, у фақат биргина нусхада мавжуд.

Яндекс.Метрика