У нас есть только
оригинальные песни

Дунёдаги энг кичик Android-смартфон

calendar 20.04.2016
1369

Posh Mobile Micro X S240 дунёдаги энг кичик смартфон номига даъвогарлик қила олади.

Мазкур янги қурилма нархи яқинда Amazon сайтида чегирма билан 52 ярим долларга баҳоланди. Гаджет ўлчами бор-йўғи 89х47х11.6 мм.ни ташкил этади. Унинг ҳажмини банк картаси билан қиёслаш мумкин. Оғирлиги – 52 грамм. Қурилманинг олд қисми камтарона кўринишда бўлиб, ўзининг дизайни билан мақтана олмайди. Бироқ замонавий фойдаланувчилар учун зарур бўлган барча параметрларга эга.

Posh Mobile Micro X S240 смартфонида 240x432 пикселга эга 2.4 дюймли сенсор дисплейи мавжуд бўлиб, частота тезлиги 1 ГГц бўлган 2 ядроли MediaTek MT 6572M чипи, 512 МБ оператив ва 4 ГБ ўрнатилган флеш хотира жойлашган. У шунингдек, 32 GB ҳажмгача microSD карталарини кўтара олади. Тасвирга олиш учун 2 мегапикселли асосий модуль ва фронталь VGA-камера ўрнатилган. 650 мАч сиғимли аккумулятор суҳбат вақтида 4 соатли ва кутиш вақтида эса 180 соатли автоном ишлашни таъминлай олади. Смартфон Android 4.4 Kit Kat операцион тизимида вазифалар бажаради. HSDPA+ тармоқларида ҳам ишлай олади.

 

Яндекс.Метрика