У нас есть только
оригинальные песни

Дунёнинг энг баланд бўйли кишиси вафот этди

calendar 26.08.2014
4612

Куни кеча Украинада дунёдаги энг баланд бўйли инсон саналадиган Леонид Стадник вафот этди, деб ёзади korrespondent нашри. 


44 ёшни қарши олган дароз миядаги ўсимта туфайли мияга қон қуйилиши оқибатида оламдан ўтган. Бўйи қарийб 2,5 метрга етган Леонид ота уйида синглиси Лариса билан яшарди.


Бош қисмида аниқланган ўсимта туфайли у бир неча бор жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Леонид Стадник 70 ўлчамдаги кийим, 62 ўлчамдаги оёқ кийимини киярди. Барча кийимлари буюртма асосида тайёрланарди.


У оммавий ахборот воситаларига интервью беришни ёқтирарди, бироқ унинг бўйини ўлчашлари ва бошқа рекордсменлар билан таққослашларини истамасди. Ўз интервьюларининг бирида у "мен ҳамма одамлар каби оддий ҳаёт кечиришни истайман” деган эди. 

Яндекс.Метрика