У нас есть только
оригинальные песни

Дунёнинг энг ҳурматга сазовор эркаклари рўйхатини тузилди

calendar 08.05.2016
1993

YouGov тадқиқот компанияси ҳар йили дунёнинг энг ҳурматга сазовор эркаклари рўйхатини тузади. Бу йил 1-ўрин Microsoft асосчиси Билл Гейтсга насиб этди. Бу ҳақида  Daily Mail хабар берди. 
Билл Гейтсдан кейинги 2-ўринга АҚШ президенти Барак Обама, 3-ўринга ХХР раҳбари Си Цзиньпин сазовор бўлишди. 

Рейтингнинг 4-поғонасидан актёр Жеки Чан, 5-поғонасидан эса олим Стивен Хокинглар ўрин олишди. 

Шунингдек мазкур рейтингга Далай лама, Рим папаси Франциск, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва   Alibaba Group раҳбари Жек Малар киритилган.  
Энг ҳурматга сазовор аёл сифатида эса актриса Анжелина Жоли тан олинган. 

Рейтинг яратувчиларнинг таъкидлашича, энг ҳурматга лойиқ инсонлар рейтинги уларнинг ижтимоий фаолияти принципларига асосланади.

Яндекс.Метрика