Dunyodagi birinchi kompyuter

Мана юз йилдан ортиқ вақт ўтибдики, Нью-Йоркдагм Марказий вокзалнинг ертўласида маҳаллий ишчилар тарихдаги дастлабки компьютер деб атайдиган “Westinghouse Electric” компаниясига тегишли қурилма сақланади. 2013 йилда муниципалитет у ерга экскурсия уюштира бошлади ва оммавий ахборот воситаларида сирли компьютер ҳақида бир қатр ҳикоялар пайдо бўлди. Бироқ бу қурилманинг қандай ишлаши ҳалигача номаълум.

“Westinghouse Electric” компьютери

“Westinghouse Electric” компанияси 1886 йилда инженер ва тадбиркор, ўзгарувчан токнинг кашфиётчиларидан бири Жорж Вестингауз томонидан ташкил этилган. 1888 йилда Вестингауз Никола Теслани маслаҳатчи сифатида ишга олган ва олимнинг ўзгарувчан токка олган патентини лицензиялаб, уни тижорат йўлида ишлатишга ҳуқуқ олган.

Нью-Йоркдаги “Grand Central” номи билан ҳам танилган Марказий вокзал 1913 йилда очилган. Станция очилганидан юз йил ўтгач Нью-Йорк муниципал инженерлари бирлашмаси махфий ертўлага экскурсия уюштира бошлади.

“Grand Central” бўйлаб саёҳатларни тарихчи, “Metropolitan Transportation Authority” транспорт компанияси ходими Дэниэл Брукер олиб боради. Унинг “Westinghouse Electric” компьютери ҳақидаги видеоҳикояси 2013 йилда пайдо бўлган, 2015 йилнинг августида “Business Insider” у ҳақда тўлароқ ҳикоя қилди, октябрнинг ўрталарида эса “The Gothamist” нашри батафсил маълумотни чоп этди.

Дэниэл Брукер.  

Тарихчининг ҳикоясига кўра, 1913 йилда Нью-Йорк Марказий вокзали учун махсус тайёрланган “Westinghouse Electric” компанияси қурилмаси «дунёдаги энг-энг биринчи электрон компьютер»бўлган. Брукернинг айтишича, «Apple доҳийлари» ҳар йили ерости музейига келишади ва бу компьютерга ҳурмат бажо келтиришади.

1913 йилда қурилмадан туннеллардаги тўхтаб қолган поездларни топиш учун фойдаланилган, дейди тарихчи. Авария ҳолати юз берганида механик ойнадан қўлини чиқариб туннел девори бўйлаб тортилган симни қимирлатган. Бу қурилмага қайси йўлда носозлик юз бергани ҳақида сигнал берган, шундан сўнг компьютер поезднинг аниқ жойлашган жойини аниқлаб берган ва уни қоғозга чоп этган, дейди Брукер.

 

Компьютер қандай тарзда ишлашини Брукер батафсил айтиб беролмайди ва манбаларда ҳам бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Масалан, у ҳатто дастлабки лампали компьютерлар рўйхатига ҳам киритилмаган: энг биринчи бундай қурилма сифатида 1942 йилда яратилган Атанасов-Беррикомпьютери эътироф этилган.

Тарихчининг айтишича, Марказий вокзалдаги ертўлада жойлашган бу қурилма ҳақида 1980-йилларгача сир тутилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида немис жосуслари қурилмани йўқ қилиш учун сувости кемасида Нью-Йоркка келишган, бироқ қўлга тушиб қолишган.

1922 йилга келиб радиалоқанинг оммалашиши боис тизим эскирган ва метрополитен бу қурилмадан фойдаланишни тўхтатган. Аммо ходимлар компьютерни қандай ҳолатда бўлса ўшандайлигича сақлаб қўйишган.

Вестингауз 1914 йилнинг бошида вафот этган, лекин унинг компанияси фаолият кўрсатишда ва ривожланишда давом этган. Ядро энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ бизнесининг бир қисми 1996 йилда Британиянинг “BNFL” компаниясига сотилган, компания эса 2006 йилда уни Япониянинг “Toshiba” компаниясига сотган. 2014 йилга келиб, “Westinghouse Electric” жаҳондаги тижорат энергоблоклари бозорининг ярмини эгаллади ва ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш бўйича етакчига айланди.


Комментарии (1) | Добавить: 11.12.2015
1. IBROXIMBEK (12.12.2015 13:00)
shu vaqda zamonasing buyuk kashfiyoti bo'lgan
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash