У нас есть только
оригинальные песни

Dunyodagi eng sokin qo'shiqlar o'ntaligi

calendar 07.09.2017
18733

Қўшиқ инсон руҳиятига қанчалик ижобий таъсир қилиши барчамизга маълум. Қолаверса, кўпчилик инсонлар қўшиқларни ўз руҳияти эҳтиёжларига қараб тинглашга одатланган.
 
Кимдир кайфияти яхши бўлганда шўх, кимдир эса бирор нимадан дили ранжиганда ёки асаблари тинчланишини истаганда сокин қўшиқлар эшитади.
 
Айрим инсонларда эса бутунлай бошқача. Улар доим шўх қўшиқлар тинглайди ёки аксинча, одатда фақат сокин тароналар тинглайди. Ана шундай сокин қўшиқни тингловчилар учун жаҳондаги энг сокин ва ғамгин қўшиқлар рўйхатини тақдим этамиз.
 
Аделнинг “Someone Like You” (“Сизга ўхшаш кимдир”) таронаси...
 
Аделнинг мазкур энг машхур хит таронаси автобиографик бўлиб, самимийлиги билан барчага хуш ёқади.
 
Шинейд О’Коннор “Nothing Compares 2U” (“Ҳеч нарса 2Uга таққосланмайди”) қўшиғи...
 
Принс мусиқачиси томонидан ёзилган қўшиқ Шинейд О’Коннор томонидан маромига етказиб куйланган бўлиб, ҳар бир мухлиснинг қалбида ҳозирга қадар чуқур ўрин олган.
 
Селин Дионнинг “All By Myself” (“Фақат ўзим”) қўшиғи...
 
Бу қўшиқни 1975 йили америкалик муаллиф ва қўшиқчи Эрик Кармен ёзган. Ҳар бир инсонга инсон кераклиги —  қўшиқнинг бош ғоясини ташкил қилади.
 
Саймон ва Гарфанкел “The Sound of Silence” (“Саъссиз овоз”) таронаси...
 
XX асрнинг энг машхур қўшиқларидан бири. Жон Кеннедининг ўлимидан кейин ёзилган бўлиб, Вьетнамдаги урушвоқеаларини ифодаловчи куйга айланган.
 
“Pink Floyd” гуруҳининг “Wish You Were Here”, (“Шу ерда бўлишингни истардим”) қўшиғи...
 
1975 йилда “Pink Floyd” гуруҳининг асосчиси Сид Барретт томонидан ёзилган қўшиқ руҳий касалликларга қарши курашишга қаратилган. Қўшиқ инсонни ёлғизлик ҳиссидан халос этади. 
 
Жонни Кешнинг “Hurt” (“Зарар”) қўшиғи...
 
Қўшиқ “Nine Inch Nails” гуруҳининг етакчиси Трент Резнор томонидан ёзилган бўлиб, унда тузатиб бўлсам хато ҳақида куйланади. Қўшиқ ёзилгандан 7 ой ўтиб, унинг муаллифи вафот этди.
 
Шунингдек, Эрик Клэптоннинг “Tears in Heaven” (“Самовий кўз ёшлар”), Жефф Бакли, “Hallelujah”, Элтон Жон, “Candle in the Wind” (“Шамолдаги шам”), Элтон Жоннинг “Gloomy Sunday” (“Маъюс якшанба”) қўшиқлари ҳам шулар жумласидан. 

Нигина Ҳакимова

Яндекс.Метрика