loading...

 

Эҳтиёт бўлинг, миссонерлар!

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 1998 йилдаги янги таҳрирининг 5-моддасида: “Давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракат (прозелетизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик ҳаракати ман этилади”, дейилган. Демак, диний конфессиялар ўртасида турли хил нохушликларни келтириб чиқармаслик, бир дин вакили томонидан бошқа динларни камситилишини олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан миссионерлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқлаб қўйилган. Ҳозирда республикамизда фаолият кўрсатаётган турли хил ташкилотлар ниқоби остида иш олиб бораётган миссионерларнинг мақсади нима? Сиртдан қўй оғзидан чўп олмайдиган бўлиб кўринган бу миссионерлар аслида кўпни кўрган ишбилармон, илонни ёғини ялаган уддабуронлардир. Улар, аввало, вазиятни, кишиларни, амалдорларни, уларга чиқиш йўлларини яхшилаб  ўрганадилар. Кейин эса аста-секин инсоний ёрдам, тиббий хизмат, хайру эхсонга ўхшаш нарсалардан гап очадилар. Кўлидан иш келадиганларга совғалар улашадилар. Аста-секин у ер-бу ердан одамларни тўплаш бошланади, оддий суҳбат, чой ичиш, видеофильм кўриш, кичкинагина совға ва совғага қўшиб суҳбатдошнинг она тилидаги миссионерликни тарғиб қилувчи китоб беришади. Қарабсизки, етти пушти мусулмон бўлиб келган бир шахс миссионерларнинг қурбонига айланади.

Бир пайт қарайсизки, ўзимиздан чиққан ўлжалар ўзимизни бузишга жон-жаҳди билан уринади. Миссионерлар эса бундай хатти-ҳаракатлардан жуда ҳам хурсандлар.

Уларнинг асл мақсади динга киритиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқаришдир. Миссионерлик фаолияти билан шуғулланаётган кишилар умуман тарафдорларининг ахлоқини яхшилаш билан шуғулланмайдилар. Аксинча, улар хулқни бузадиган ишларни ёйишади. Турли хил ўйинлар, “дискотекалар” ташкил қилишади, ресторанлар очиб, тунги кўнгилхушликлар уюштиришади.

Таассуфки, ҳозирги кунда диёримиздаги айрим ҳудудларда мусулмон фарзандларимизни бошқа динларга оғдириш, яъни миссионерлик ҳаракатлари учраб турибди. Соф ақида нима эканидан бехабар, хақ билан ноҳақликни англаб етмаган баъзи одамлар ўз динларидан кечиб кетишлари жуда ачинарлидир. Бу эса жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланмиш оилада ҳар хил низолар келиб чиқишига сабаб бўлмокда. Уларнинг ўз эътиқодларидан юз ўгиришларининг биринчи сабаби ислом ақидасини яхши билмасликлари бўлса, иккинчиси миссионерлар томонидан турли хил кўринишдаги моддий рағбатлантиришлардир. Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Осиё давлатларининг бир нечтаси ва Африка қитъасининг аксар давлатларида миссионерлик ҳаракатлари кенг авж олган.

Сўзимнинг интиҳосида шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, юқорида айтганимиздек, миссионерларнинг “ғамхўрлиги”га алданиб, уларнинг тузоғига илинган кимсалар аслида исломий ҳаётдан анча йироқ, унинг ҳаётбахш таълимотидан бехабар кишилардир. Акс ҳолда, улар минг йиллар давомида ота-боболари асраб-авайлаб келган муқаддас динини арзимас нарсага, дунё матосига сотмаган, бундай нодонлик ва жаҳолатга йўл қўймаган бўлар эдилар.


Комментарии (0) | Добавить: 20.06.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

AQSh siyosatiga nima bo'ldi?
“Maydon” qonli kechasiga 3 yil to'ldi
Rossiyada yanvar oyida nechta Ravon avtomobillari sotilganini bilasizmi?
Zarina Nizomiddinova sobiq turmush o‘rtog‘i bilan ajrashganidan buyon u bilan gaplashmasligini ma’lum qildi
O‘zbekistonda dollarning so‘mga nisbatan rasmiy kursi qariyb 50 so‘mga oshdi
Yigitlar orasida yangi urf – ichkuyovlik!
Rossiya neft qazib olish hajmi bo'yicha Saudiya Arabistonidan ham o'tib ketdi
Ronalduning turk serialidagi ishtiroki haqidagi ma`lumot yolg'on bo'lib chiqdi
Gitlerning telefoni 100 ming AQSh dollariga baholanmoqda
Bill Geyts dunyoni bioterrorchilik xavfidan ogohlantirdi
Erkaklarning sochi nega to'kilishi ma'lum bo'ldi
100 dollarlik metall Meizu M5s rasman taqdim etildi
XKS ekipaji Xitoy karamining birinchi kosmik hosilini yig‘ib oldi
Shifokorlar uchun shanbaliklar bekor qilindi, biroq...
Qaysi tumanlar aholisi ish haqini to'liq hajmda naqd shaklda olishi shart?
LG G6 smartfoni qayerda va qachon taqdim etilishi rasman ma’lum qilindi
Twitter internet bezorilarini tiyib qo'yadi
Mercedes 3 ming ot kuchiga ega qayiqni taqdim etdi
Shahram G'iyosov shou-biznesda ham o'zini sinab ko'rdi
Geologlar Tinch okeani qa`rida yangi qit`a topishdi
«Turkiston» va «Istiqlol» san`at saroylari Toshkent shahar hokimiyati tasarrufidan chiqarildi
Soch o‘sishini qanday tezlashtirish mumkin?
«O'zbeknavo» o'rnida «O'zbekkonsert» davlat muassasasi tashkil qilindi
Madaniyat va sport ishlari vazirligi ikkiga ajratildi