У нас есть только
оригинальные песни

Электрон тижоратнинг қоидалари ишлаб чиқилди

calendar 16.02.2016
965

Ўзбекистон Республикасидаги электрон тижорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукуматнинг қарорининг лойиҳаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталига муҳокама жараёни учун жойлаштирилди. Бу ҳақида «Газета.uz» хабар берди. Муҳокама февраль ойи якунига қадар давом этади.

Мазкур ҳужжатда кўра, ахборот тизимларидан фойдаланиб тузилган шартнома ёзма шаклда бўлади, томонлар имзолаган ва муҳрлаган шартнома билан тенглаштирилади.

Электрон тижорат шаклида маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш ва бошқа хизмат кўрсатиш учун рухсат берувчи ҳужжатга талаб этилмайди. Қолаверса, маҳсулотларни шахсий транспорт воситаси орқали етказиб бериш учун ҳам лицензия олиш шарт эмас.

Шунингдек, лойиҳа қоидаларда электрон савдо майдонлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан шакллантириладиган веб-сайтлар ва бошқа электрон манбалар ягона рўйхатига киритилиши кераклиги кўзда тутилган.

Яндекс.Метрика