У нас есть только
оригинальные песни

"Эмирейтс" авиакомпанияси самолётларида ёзнинг асосий спорт тадбирлари намойиш қилинади

calendar 11.06.2016
925

"Эмирейтс" авиакомпанияси мижозлари ҳозирда персонал экранлардан энг каттаси бўлган, диагонали 23 дюймлик экранларда Sports 24 ва Extra спорт каналларида жонли эфирда спорт учрашувлари намойишини кузатиш имкониятини оладилар. Бу опциядан 90 дан кўпроқ Boeing 777 самолётларида фойдаланиш мумкин бўлади. Sports 24 Extra ва Sports 24 телеканаллари жорий ёзнинг бош спорт тадбирлари, жумладан, Евро-2016, МБА, Формула-1, Уимблдон, US Open ва MotoGP мусобақаларидан учрашувлар ва репортажларни намойиш қилади. 

"Эмирейтс" самолётларида, шунингдек, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиада намойиш қилинади. Авиакомпаниянинг 150 йўналишларидан бири бўйича саёҳат қиладиган ҳар бир мижозда ўз терма жамоасини қўллаб-қувватлаш, унинг иштирокидаги учрашувлардан завқланиш ва ғалабалар онини дўстлар билан бўлишиш имкони бўлади.

Яндекс.Метрика