Энг қиммат ва ҳашамдор соатлар

Ҳар йили Швейцариянинг Базел шаҳрида ўтказиладиган Baseworld деб номланувчи соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазмасида бу йил хронометрларнинг кўплаб янги моделлари намойиш этилди. Rolex, Tag Heuer, Patek Philippe, Casio каби машҳур ва машҳур бўлмаган яна кўплаб компаниялар оммага минглаб соатларни тақдим этишди.

 

“Ulysse Nardin Grand Deck Marine Tourbillon”

Соат худди ёғоч шхунанинг палубасини эслатади.

Соат милини соч толасидан ҳам ингичка, лекин бир килограмм юкни кўтара оладиган наносим толаси назорат қилади.

“Christophe Claret” компанияси томонидан ишланган бу моделнинг захира юриши 52 соатга етади, корпуси 18 қиротли олтиндан ишланган. Сотувга атиги 18 дона соат чиқарилади ва уларнинг ҳар бири 280 минг доллар туради.

 

“Bulgari Octo Finnissimo Minute Repeater”

Бу соат чиройли, қулай бўлиб, кишига виқор бағишлайди.

“Octo Finnissimo” титандан ишланган, оғирлиги 43 грамм ва жудаям ёқимли товуш чиқаради. Сотувга бор-йўғи 50 дона чиқарилади ва нархи 155 минг долларга тенг бўлади.

 

“Bulova CURV”

Рўйхатдаги ҳамма соатлар ҳам ўта қиммат ва механик эмас. Кварцдан арзон соатлар тайёрлайдиган компаниялар ҳам мижозларни ҳайратлантиришлари мумкин.

Масалан, “Bulova” мутахассислари дунёдаги биринчи букилган хронографни яратишди.

Соат бежирим, дизайни ўзига хос – нафақат таянч панели, балки барча ҳаракатланувчи деталлар ҳам букилган. Соат билакка ихчам жойлашади ва кўйлак енги ичидан ажойиб кўриниб туради. Зангламайдиган пўлатдан ишланган соат 799, ўта енгил титандан ишланган модели эса 899 доллар туради.

 

“Jacob & Co. Astronomia Sky”

Бу соатга қараб, ўзингизга: «билагимда нима турибди? Мен коинотда яшаяпманми?» деб савол беришингиз тайин.  

Композиция марказида шар жойлашган бўлиб, у кун ва тунни кўрсатиб туради, таянч панелига жойлаштирилган ҳалқа эса юлдузлар даврийлигини кўрсатади. Ингичка пушти-тилларанг ҳалқача шимолий яримшарда қайси юлдузлар туркуми жойлашганлигини кўрсатади.

Компания йилига 25 донадан соат ишлаб чиқаришни режалаштирган бўлиб, нархи тайёрланган хомашёсига қараб 540 мингдан 800 минг долларгача бўлади.

 

“Citizen Eco-Drive One”

“Citizen” қуёш батареяларида ишловчи кварц соатлари билан танилган. “Eco-Drive” эътиборга молик, чунки у қуёш батареясида ишлайдиган дунёдаги энг юпқа соат: унинг қалинлиги атиги 2,98 мм.

Соатнинг билагингизда эканлиги умуман сезилмайди. Бундан ташқари, қуёш механизми қоронғуликда батарея қувватини саккиз соат давомида ушлаб туради. Компания атиги 800 дона соат ишлаб чиқаради. Уларнинг нархи 6 минг доллар туради.

 

“Hublot MP-07”

 

“MP-07”да вертикаллашган юриш механизмидан фойдаланилган ва бу модель машина ҳайдаб кетаётганда  кўриш қулай бўлишига мослаштирилган.

 

Дақиқа ва соат индикатори остки чап бурчакда, сониялар юқори ўнг бурчакда, юриш захираси пастки ўнг бурчакда жойлашган. Ушбу моделнинг юриш захираси 42 кунни ташкил этади, баҳоси эса276 минг доллар туради.


Комментарии (0) | Добавить: 29.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

La Liga. "Real" safarda qiyin g'alabaga erishdi
Dunyodagi eng ulkan oltin koni
Chilim va elektron sigaretlarni qonun yo'li bilan taqiqlash vaqti yetmadimikan?
«Kerak bo'lsa stolbani ham olib borib qamardi». Prezident yana MXXning kirdikorlari haqida gapirdi
Messi yana bir ko'rsatkich bo'yicha «Real» futbolchisi rekordini yangiladi
Tramp «ruslar bilan band bo'lgan» FQBni jiddiy aybladi
Kim Chen Inning rafiqasi haqidagi ma’lumotlar
Япониялик аёл фарзандини видео ўйинлардан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
“Ичкарида”ги Селал — Четин Текиндор
Umid Ahmadjonov: “Futbolchi o'z ustida ishlashi shart, aks holda unga litsenziya berilmaydi”
Moskvada 2021-yilgacha 50 ta yangi metro bekati ochiladi
“O‘zbekneftegaz” va Jizzakh Petroleum Ai-95 narxini o‘zgartirdi
O‘zbekistonda 8000 dan ziyod giyohvand bemor ro‘yxatda turadi
AQShda boshpanasizlar sovuqda qanday jon saqlaydilar?
Adliya organlarining moddiy-texnika bazasi yanada mustahkamlanadi
1 martdan boshlang'ich sinflarni 5 kunlik o'qishga o'tkazish rejalashtirilmoqda
Davron Kabulov "Million"ning yangi a'zosini tanishtirdi
“Sevgi iztirobi” efirdan olib tashlandi
Shavkat Mirziyoev Kogondagi harbiy qismda sharoitlarni ko'zdan kechirdi
«Chimyon» hududida ko'chki xavfi e`lon qilindi
Roman Abramovich Telegram'ga 300 mln dollar sarmoya kiritdi
Shavkat Mirziyoyev Buxoro shahridagi Yoshlar markaziga bordi
MIB plastik kartochkadan pul yechib olishi uchun sud qarori kerakmi?
«Mafiya davlati» - Saakashvili
Rossiyada «YouTube»ning ishlamasligiga birgina belgi sababchi bo‘lmoqda
Shavkat Mirziyoyev: Buxoroda 90 ming ish o‘rni yaratiladi
Coca-Cola’ning daromadi 5 marta tushib ketdi
Buxoroda baliqchilikni rivojlantirishga 100 milliard so‘m ajratiladi
MIBga qarzdorlarning plastik kartochkasidan pul yechib olish huquqi berildi
Avtomobillar oldi-sotdi shartnomasini tasdiqlaganlik uchun notarial to‘lov arzonlashdi