У нас есть только
оригинальные песни

Энг кўп солиқ тўланадиган давлатлар

calendar 20.11.2015
2323

Яқинда Бутунжаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индекси – жаҳон иқтисодиёти ҳолатининг йиллик маълумотномаси эълон қилинди.

БИФ маълумотнома тайёрлашда кўплаб кўрсаткичларни – бизнес юритиш учун яратилган шароитлардан тортиб амалдорларнинг пора олишигача ҳисобга олади. Кўрсаткичлардан бири солиқ миқдори бўлиб, у қанчалик юқори бўлса, рақобатбардошлик шунча паст бўлади.

Бу кўрсаткични ўлчаш учун “умумий солиқ ставкаси”дан фойдаланилади.

Бу бешта турдаги солиқларнинг умумий йиғиндиси бўлиб, улар қуйидагилардир: даромад ёки корпоратив даромад солиғи, ижтимоий йиғимлар ва иш берувчи томонидан тўланадиган меҳнатга тўлов жамғармаси солиғи, мол-мулк солиғи, айланма маблағ солиғи ва бошқа майда солиқлар. Бунга ишчи кучи ёллагани учун тўланадиган солиқ киради.

Қуйидаги мамлакатлар дунёдаги энг кўп миқдорда солиқ олинадиган мамлакатлар ҳисобланади.

19. Испания: 58,2 фоиз

Испания бош вазири Мариано Рахой

Рўйхатда 19-ўринда бўлишига қарамасдан, Испания Европа давлатлари ичида атиги учинчи ўринда.

 

18. Ҳиндистон: 61,7 фоиз

 

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Халқаро йога кунида фуқаролар билан йога машғулотларида

Молия вазири Арун Жейтли корпоратив солиқлар даражасини 5 фоизга туширмоқчи.

 

17. Тунис: 62,4 фоиз

Фуқаро қўлларида Тунис байроғини кўтарганча 2011 йилги инқилобнинг тўрт йиллигини нишонламоқдат

Тунис умумий солиқ ставкаси бўйича Шимолий Африкада иккинчи ўринда туради.

 

16. Бенин: 63,3 фоиз

Бенин президенти Бони Томас Яи ўтиш ҳукуматининг қайтишига бағишланган маросимда иштирок этмоқда

Жаҳон банкининг маълумотига қараганда, мамлакатда корпоратив даромад солиғи атиги 15,9 фоизни ташкил этади, лекин қолган солиқларнинг миқдори бизнесга ортиқча босим юклайди.

 

15. Гамбия: 63,3 фоиз

Гамбия ва АҚШ раҳбарлари оилалари Африка мамлакатлари етакчилари саммити вақтида

Гамбияда табиий бойликлар йўқ, у дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири. Бу ерда солиқ даромаддан эмас, маблағ айланишидан олинади.

 

14. Чад: 63,5 фоиз

Чад президенти Идрис Деби Кениата халқаро анжуманлар марказида террорчиликка қарши кураш бўйича саммитда Африка иттифоқининг тинчлик ва хавфсизлик кенгашига мурожаат қилмоқда

Гамбия сингари Чад ҳам қишлоқ хўжалиги эвазига яшайди ва жудаям қашшоқ мамлакат. Солиқлар маблағ айланмасининг 1,5 фоиз ини ёки даромаднинг 40 фоизини ташкил этади.

 

13. Хитой: 64,6 фоиз

Ушбу рўйхатдаги бошқа мамлакатлар сингари Хитойда ҳам айрим солиқлар корхоналарнинг даромадидан эмас, маблағ айланмасидан олинади.

 

12. Италия: 65,4 фоиз

Италия бош вазири Маттео Ренци

Бу давлат ўзининг юқори даражадаги солиқлари билан ном қозонган, лекин Европада биринчи ўринни бошқа мамлакатга бўшатган.

 

11. Венесуэла: 65,5 фоиз

Венесуэла ва Колумбия чегарасидаги Тачира дарёси орқали музлатгич олиб ўтаётган киши

Венесуэла ҳукумати юқори солиқ сиёсатига амал қилади, собиқ президент Уго Чавес даврида эса хорижий нефть компанияларидан олинадиган солиқ осмон қадар кўтарилиб кетганди.

 

10. Никарагуа: 65,8 фоиз

Никарагуа президенти Даниэль Ортега (чапда) ва Никарагуа армияси бош қўмондони Хулио Сезар Авилес Никарагуа армияси ташкил этилганлигининг 36 йиллигига бағишлаб Хуан Пабло II майдонида ўтказилаётган ҳарбий парадда

2012 йилда Халқаро валюта жамғармаси мамлакат ҳукуматига корпоратив солиқ тизимини соддалаштиришни таклиф этган.

 

9. Франция: 66,6 фоиз

Одамлар Рональд Макдональднинг ҳайкалини кўтариб олишган. Қишлоқ хўжалик ишчилари касаба уюшмаси етакчиси Жозе Бове ва “McDonald's” корпорацияси ўртасидаги суднинг иккинчи куни

Ҳукумат ислоҳотлар ўтказишга ва корпоратив солиқ миқдорини камайтиришга ваъда берган бўлса-да, мамлакат Европада солиқлар бўйича биринчи ўринда.

 

8. Гвинея: 68,3 фоиз

Франция президенти Франсуа Олланд (чапда) ва Гвинея президенти Альфа Умар Конде Конакри аэропортидаги кутиб олиш маросимида мадҳия тинглашмоқда

Гвинеяда корпоратив солиқнинг катта қисми ўтган йилги маблағ айланмасидан ягона ставка бўйича ҳисобланади.

 

7. Бразилия: 69 фоиз

Бразилия президенти Дилма Русеф электроэнергетика бўйича инвестиция дастурига бағишланган маросимда

Ўтган йили Лотин Америкасининг энг йирик мамлакатида солиқ тизимидаги ислоҳотлар доирасида иш ҳақидан ушланадиган 20 фоизлик солиқ бекор қилинди.

 

6. Мавритания: 71,3 фоиз

Мавритания президенти Муҳаммад ул Абдул Азиз Пекиндаги халқ мажлиси катта залида ХХР президенти Си Цзиньпин (суратда йўқ) билан ҳужжатлар имзолаш жараёнида

2013 йили қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бу мамлакат хориж компаниялари учун яхлит 15 фоизли даромад солиғини жорий этди.

 

5. Жазоир: 72,7 фоиз

Жазоирлик футбол ишқибозлари 2014 йилги жаҳон чемпионати пайтида Жазоир-Россия учрашувидан сўнг миллий байроқларини кўтаришмоқда

Жазоирда барча Африка мамлакатлари орасида энг юқори солиқ даражаси мавжуд.

 

4. Колумбия: 75,4 фоиз

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос

Мамлакатда бойлик учун солиқ амал қилади. Колумбия солиқ миқдори бўйича жаҳонда тўртинчи, Лотин Америкасида учинчи ўринни эгаллайди.

 

3. Тожикистон: 80,9 фоиз

Ҳарбийлар миллий армия ташкил этилганлигининг 17 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган парадда

Бу мамлакатда маблағ айланмасидан 2 фоиз солиқ олинади.

 

2. Боливия: 83,7 фоиз

 

Боливиялик денгизчилар “Денгиз куни” байрамига бағишланган тадбирда

Боливияда операциялар учун солинадиган 3 фоизлик солиқ компаниялар даромадининг 60 фоизини олиб қўяди — ва бу бошқа солиқлар ҳисобланишидан олдин бўлади. Лекин Боливия ушбу рўйхатдаги етакчи, яна бир Лотин Америкаси мамлакатидан бу борада ортда қолади.

 

1. Аргентина: 137,3 фоиз

Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнер Буэнос-Айресдаги Касса-Росада саройида мактабларни таъмирлаш учун ажратилган янги субсидиялар ва имтиёзлар ҳақида сўзламоқда

Ҳисоб-китобларга қараганда, Аргентинада умумий солиқ ставкаси корпоратив даромаднинг 100 фоизидан ошади. Биргина маблағ айланмасидан олинадиган солиқ 90 фоиз пулни “еб юборади”, бундан ташқари иш ҳақи ва молиявий ўтказмалар учун ҳам солиқ олинади. Manba: xabardor.uz

Яндекс.Метрика