loading...

 

Эримнинг маъшуқаси ўзидан йигирма ёш катта

Сарлавҳани кўриб, ҳайрон қолгандирсиз? Ҳа, бу ҳақиқатаччиқ ҳақиқат. Аммо мен ҳозир дарди ҳол қилиб, кундошиму эримга тош ёғдирмоқчимасман. Эрим уч болани тирик етим қилиб, ўзидан йигирма ёш катта аёлнинг этагини тутиб кетиш сабабларини айтмоқчиман. Зеро, яна кимдир мен каби тақдир қозонида куйиб қолмасин...

Турмуш ўртоғим билан совчилар орқали танишганмиз. Ота-онам маҳаллага бориб суриштиришганида қўшнилар «Яхши оила, йигит ҳам ёмонмас», дейишган. Шу билан тўйимиз бўлди.

Зафар ака оилада учинчи фарзанд, икки опаси, икки укаси бор. Қайнонамнинг эримга ҳомиладорлиги жуда оғир кечган. Устига-устак, чақалоқ ўпкасида нуқсон билан дунёга келади. Шу сабаб ўн бир ойлик бўлгунча шифохонада даволанган. Бу орада катта қизлар сариқ касалигига чалинишгану қайнонам гўдагини шифохонада қолдириб, қизларини даволатади. Боланинг ҳолидан эса қайнотам хабар олиб турган. Кейин онаси яна ҳомиладор бўлиб, ўғилли бўлади. Хуллас, эримга оилада чақалоқлигидан эътибор кам қаратилган. Ота-онаси бошқа фарзандлари билан андорман бўлишгани сабабми, у киши анча безори бўлиб улғаяди. Мактабда баҳолари аъло бўлса ҳам, тартибсизлиги туфайли доим муаммолар гирдобида юрган. Ота-онасини мактабга йиғилишга чақиртиришса, «Яна гап эшитамиз, бу боланинг дастидан ҳеч тинчлик йўқ», дея боришмаскан.

Ўсмир ёшларида зарарли одатлар билан шуғулланган эрим, ҳатто, наша ҳам чекиб кўрган. Маҳалла нозири огоҳлантириш берса, қайнонам: «Бу бола эмас, бошга битган бало» деб қарғашдан нарига ўтмайди. Оқибатда эса ҳам эътиборсиз қолган, ҳам аламзада бола ҳаётга нафрат билан қаровчи йигит бўлиб вояга этади. Олий ўқув юрти имтиҳонларидан ўтади, лекин ўқишни ташлаб кетади. Бир ташкилотга оддий ишчи бўлиб жойлашадию, бир-икки сўм пул топиб, уйидагиларга умуман ҳисоб бермай қўйган. Аслида уни тергашмас,  кечалари уйга келмаса, хавотирланишмас эди..

Тўғри, эрим менга уйланган пайтлари анча босилиб қолганди. Аммо бора-бора яна эски ҳолига қайта бошлади. Бирор марта менга қўл кўтармаган. Болаларимизни ҳам еру кўкка ишонмасди. Уйда ота-онаси билан жанжаллашса, алам билан уйдан чиқиб кетар, шу билан эртаси ёки кейинги кун кириб келарди. Мен ҳам «Турмуш ўртоғим озгина асабий-да», деб ўзимни ўзим овутиб яшаганман. Жанжалларнинг олдини олишга ҳаракат қилишларим, шу уйда тинииб-тинчиб кетай дея уринишларим бир кунда якунига этди. Ўша кун эрим юзидаги ниқобни сидириб ташлаб, ширин қилишга уринаётган аччиқ турмушимни заҳарга айлантирди.

Ёз кунлари эди. Доимгидек эрталаб уйда қайнонам ва эрим ўртасида жанжал чиқди. Зафар ака онасини болаларини ажратишда айблади. Қайнонам эса «Хотининг билан болаларингни олиб уйдан кет! Ёшинг ўттизга яқинлашаяптию ҳамон боқимандасан!» деб уришди. Бу гаплардан кейин жаҳл билан уйдан чиқиб кетган эрим бўкиб ичган. Аламзадалик эса кечга бориб қувончга айланган. Сабаби Зафар аканинг ўзидан йигирма ёш катта маъшуқаси  қирқдан ошганида унга қиз фарзанд туғиб беради. Андишани ҳам шаробга қўшиб ичворган эрим туғуруқхонага бориб, худди илк марта ота бўлгандек хурсанд кайфиятда ҳаммага суюнчи улашган. Шифохонада ишлайдиган дугонам дарров мендан ҳам «суюнчи» олди. Олдинига «У-бу қариндошимизмикан ёки ўртоғининг хотини туғдимикан? Бирор англашилмовчиликдир?..» деб ўйладим. Йўқ! Яна бир қизли бўлган ота уйга хон юриш қилиб кириб келганида ҳаммасининг ҳақиқатлиги исботини топди. Зафар ака ҳовлини бошига кўтариб, қувончини биз билан баҳам кўрди. Қайнонам «Охири ўша хотин туғиб ҳам берибди-да!» деб қарғашга тушди. Мен эса тош қотдим. Тўғри, шу кунгача у кишининг хиёнатларини сезардим. Неча бор уйга аразлаб кетдим. Икки норасидам учун қайтардим доим. Аҳвол бу даражага етиши хаёлимга ҳам келмаганди. Ёши қирқдан ошган, икки бор ажрашган, қизлари мен қатори аёл билан эримнинг дон олишиши…

Йўқ, бунга чидаб бўлмасди. Аросатда қолдим. Эрим аллақачон пишиллаб ухлаб қолган, у кишидан бирор нарсани сўрашнинг фойдаси ҳам йўқ эди. Қайнонам ҳаммасини тан олди: ўғли саккиз йилдан бери ўша аёл билан юрармиш. Босилиб қолармикан, ўша билан муносабатларини узармикан деб менга уйлантириб қўйишибди. Мен эса беш йилдан буён кўрга ўхшаб яшайверибман. Эрим уйдан чиқиб кетса, кечалари уйга келмаса, қайнона-қайнотам билса, яна жанжал бўлади деб, унинг айбларини ёпиб юраверибман. Аслида ота-онаси ҳаммасидан хабардор бўлган, фақат менга ҳеч нарсани билдиришмаган. Эрталаб ҳаммасига ойдинлик киритдик. Турмуш ўртоғим кўзимга тик боқиб, кеча қизли бўлганини, унга фамилиясини ҳам беришини айтди. Мен эса ўша куннинг ўзидаёқ болаларимни олиб уйга кетдим. Мана, бир йилдан буён отамникидаман. Эшитишимча, ҳозир маъшуқасиникига бутунлай кўчиб ўтибди…

 Хўш, менинг ҳаётим барбод бўлишига, болаларим етим қолишига ким айбдор? Нима учун эрим ўзидан анча катта аёлга илакишиб қолди? Ундан нима топди эканки, ҳатто гулдек фарзандларидан воз кечди? Нега қайнота-қайнонам боласининг ҳаёти издан чиқишига бепарво қараб туришди? Икки бор эрдан ажрашган хотин нимаси билан эримни ўзига ипсиз боғлаб олди?..

Аввало, Зафар ака оиласидан меҳр топа олмаган. Болалигидан назоратсиз ўсган. Онаси безори, топганини кайф сафога сарфлайдиган ўғлидан кўра топарман-тутармон, ҳар куни қўлида бозорлику пул билан кириб келадиган фарзандлари учун кўпроқ қайғурган. Қайнотам кечалари ўғли уйга келмаса, иши кўпайиб кетгандир, ишхонасида қолгандир, дея ўзига таскин бериб қўя қолган. «Ёшгина қизга уйлантирсак, маъшуқасини эсдан чиқаради», дея кенгашган оила аъзолари.

Менимча, Зафар ака бошини силайдиган онага муҳтож эди. Ҳа, аввалига эрим ўша хотинга маъшуқа сифатида қарамаган. Унинг қиёфасида ғамхўр ва сирдошни кўрган. Ундан паноҳ топган. Аёл ҳар доим тушкун кайфиятда юрадиган йигитга эътибор беради, ҳол-аҳволини сўрайди, бошини силайди. Ишда кеч қолса, кузатиб қўйишини илтимос қилади. Кейин-кейин эримни уйига таклиф этган. Иссиқ уй, иссиқ овқат, муҳими илиқ муносабат! Чексиз меҳр, эътибор, жон қулоқ билан дардини тинглаш, «Сиз ҳақсиз!» дейишлар, кейин ўз дардини дастурхон қилиш. Турмушнинг муштлари, аёл боши билан рўзғор тебратиш, хиёнаткор, танбал эрлар тарихи… Бир эмас, икки бор турмушидан ажрашган хотин ҳақиқий эркакни орзу қилиши… Ва ўша эркак Зафар ака эканлигига шаъма қилишлар. Натижа эса… Натижада менинг ҳаётим издан чиқиб, болажонларим етим қолди. Тўғри, бу ҳам синов. Ўзимда ҳам айб бор. «Эримнинг феъл-атворини ўзгартираман» деяверганча, унинг юриш-туришини назоратга олишим керакмиди? Атрофдагиларнинг гап-сўзларига озгина эътибор қаратишим, хиёнат қилганини сезиб ҳам ичимга ютмаслигим лозим эди. Хонадонимизда фақат ота-она ва фарзанд ўртасидаги муаммолар ҳал қилинишини эмас, келиндек бир жон борлигини билдириб туришим шарт эди. «Шундоқ ҳам оиламиз нотинч», деб уларнинг тинчини ўйлаб, ўз оиламни бир четга суришим менга қимматга тушди.

Вақт ортга қайтмайди. Пешанага ёзилганидан ҳам қочиб қутилиб бўлмайди. Аммо турмушга чиқиш остонасидаги қизларга куёвнинг ўтмишини яхшилаб суриштиришлари кераклигини айтмоқчиман. Асосийси, ўғил тарбиялаётган оналар ўз боласидан эътибор, меҳр ва вақтларни аямасликларини истайман. Эртага эркатойингиз бир уйнинг беги бўлишини унутманглар, демоқчиман. Сиз тарбиялай олмаган болангизни бегона бир қиз одам қилиб беролмайди. Ахир, «Бола бошидан» деган ибора бежиз айтилмаган-да…

Шоира ВАФОЕВА қоғозга туширди


Комментарии (0) | Добавить: 28.11.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Xitoyda ikki ming metr balandlikda modalar namoyishi bo‘lib o‘tdi
“Lukoyl” Rossiyadagi ayrim AYoQShlarini yopmoqda, Toshkentdagilarning taqdiri hozircha noma'lum
Google Chrome uchun eng foydali kengaytmalar
O‘zbekistonda birinchi marta Rossiya kinosi haftaligi o‘tkaziladi
Aktrisa Nargiza Salmonovani deb uning muxlislaridan biri xotini bilan ajrashdi
MTS O'zbekistondagi sho'`ba korxonasini 1 dollarga sotdi
Yadro quroli butunlay taqiqlanadimi?
Endilikda bankda hisobvaraq ochish uchun ta`sis hujjatlari talab etilmaydi
Dubayda hukumat idoralari ishiga sun`iy idrok joriy etiladi
Dushanbeda O'zbekiston mahsulotlari namoyish etiladi
Prezident Navoiy issiqlik elektr stansiyasini kengaytirish loyihasi bilan tanishdi
Samvel Babayan terma jamoaga yana bir yangi futbolchini taklif qildi
Qarishga qarshi preparat muvaffaqiyatli sinovdan o'tkazildi
Oddiy va mazali ichimlik bo'g'inlaringizga yangi hayot bag'ishlaydi
Erkaklardagi ortiqcha vaznning yashirin sabablari
Maktablarda o'quv yili uzaydi, ta`tillar muddatlari o'zgardi
O‘zbekiston GM Uzbekistan avtomobillari narxlarini oshirmaydi
Shohrux reperning o‘n yillik tanaffusdan keyingi ilk konsertidan fotoreportaj
Ekspertlar Xitoyning C919 birinchi yo‘lovchi samolyoti parvozga tayyorligini tasdiqladi
Shavkat Mirziyoyev yangi Chevrolet Malibu avtomobilida shahar aylandi
Londonda navbatdagi fojia: haydovchi odamlarni bosib ketdi
Kamchatkadagi vulqon 200 yildan keyin uyg'ondi
Prezident Virtual qabulxonasi pullik bo'lgani haqidagi mish-mishlar rad etildi
Yo'ldagi qoidabuzarliklar uchun jarimalarni uydan to'lash imkoni paydo bo'ldi
Tarixda birinchi marta yengil avtomobil Antarktidani kesib o'tdi
Tramp ma’muriyati Keystone neft quvuri qurilishini ma’qulladi
Apple kompaniyasi iPhone va iPad’ni noutbukka aylantiradi
Quruq mevalar — foydami yoki zarar?
4 yoshli bola Siri dasturi yordamida onasining hayotini saqlab qoldi
Zamonaviy qullikning alomatlari