Эрингизнинг телефонида маъшуқаси бўлса

«Ёшим йигирма иккида. Турмушга чиққанимга уч йил бўлди. Ширингина қизалоқнинг онасиман. Ташқаридан назар солганда, эримнинг ҳам менга муносабати яхши. Аммо,  бир  воқеани эсласам, бошимга оғриқ кириб, алам жаҳл отига миндиради. Сабаби, турмуш ўртоғимдан гумонланаман. Бунинг учун асосим бор! Бир йилча олдин эримнинг телефони қўлимга тушиб қолди. «SMS»ларига кириб қарасам, бир аёл билан ёзишмалари бор экан. Уларни ўқиб, ларзага тушдим ва рақамэгасига қўнғироқ қилдим. Аёл киши кўтарди. Билишимча, хўжайинимнинг ҳамкасби, бева жувон экан. Шу билан, у телефон рақамини ўзгартирди, эрим эса телефони менинг қўлимга тушмаслиги учун бир зум ҳам уни ёнидан қўймайдиган бўлди. Бу воқеа ҳамон жанжалларимизга сабаб бўлиб келмоқда...»

Ўзини Марҳабо дея таништирган муштарийимизнинг саволи таҳририятда баҳсга сабаб бўлди. Бир гуруҳ аёлларимиз «Ўзига-ўзи муаммо сотиб олган. Эрнинг телефонини кавламаслик керак», деса, яна бир томон, «Эркак киши аёлида шубҳа уйғотгач, қанақа қилиб, жим ўтириш мумкин?» дея эътироз билдирди. Руҳшуносимиз Барно ИЛҲОМОВА билан масаланинг асл ечимини изладик.

 

«Сеникими ё меники?»

Мавзуга психологик нуқтаи назардан ёндашиб қарайдиган бўлсак, ҳар бир инсоннинг ўз ҳудуди ва чегаралари бўлади. Бу оддий ҳол. Ҳар биримизнинг ўз моддий мулкимиз бор: кийимларимиз, тақинчоқларимиз, тиш чёткамиз ва ҳакозо. Уларга ҳеч ким дахл қилмаслигини истаймиз. Маънавий мулкимизга эса ўй-хаёлларимиз, ғояларимиз, туйғуларимиз киради. Энди қаранг, телефон бу — моддий мулк! У сизники ва ўзингиз ишлатишингиз керак. Ичидаги бор жамики  бойлиги — суратлар, контактлар, ёзишмалар эса маънавий мулкингиздир. Уларга кимнингдир, ҳатто эрингизнинг ҳам кўз югуртириши ёқмаслиги аниқ. Дугоналарнинг ўзаро ғийбати, фақат аёлларгагина тегишли гап-сўзлар дегандек.

Чегараларимиз кимдир дахл қилмаслиги учун иккинчи томоннинг чегараларини оёқости қилмаслигимиз, ҳар бир инсоннинг ўз шахсий нарсалари, туйғулари бўлиши кераклигини тушуниб, уларни ҳурмат қилишимиз лозим... Бу масаланинг бир томони.

 

Танганинг иккинчи томони

Хиёнат мавзуси кўтарилган ўринда эса аёлларни тўхтатиш қийин. Шунақа замонда яшаяпмизки, қорнимиз очлигига чидай оламиз, аммо кўнгил яримлигига бардошимиз етмайди. Шунинг учун жуфтимиз телефонини етти ухлаб тушимизга ҳам кирмайдиган «код» билан қулфлаб қўйгани, ўтирса ҳам, турса ҳам ўт тушгур матоҳни чўнтагидан олмаслиги, ухлаганда ёстиғининг остига қўйиб ётиши, овозини эса доим ўчириб қўйиши — шубҳаларимизга доялик қилади. Бундай кезларда эргинангизнинг сиздан яширган сирини топиш истагида ёнасиз. Тушунамиз, ёмон алам қилаяпти. Ҳамма гап яширинган тўртбурчак қутини, қутига қўшиб, хиёнаткорларни тутиш илинжидасиз. Шошманг!

 

Шошсангиз, ютқизасиз?

Кўпдан қуён, сиздан телефон қочиб қутила олмайди. Кўза кунда эмас, кунида синади — телефон қўлингизга тушади. Титкилайсиз! Ҳа, ўзингиз истагандек, излаган нарсангизни топдингиз ҳам дейлик. Мана, ўша оилангизга суқилиб кираётган, эрингиз билан билан достон ёзишаётган мегажин! Топдингиз! Лекин биз сизни табриклай олмаймиз. Чунки...

 

Мақсадсиз қўл югуртирманг!

Эрингизнинг телефонини титкилашдан мақсадингиз нима? Иккингизнинг ўртангизда учинчи одамни топишми? Унинг борлигини сезиб юргандингиз, шуни исботлашми? Исботлаб, эрингизнинг кўзига асраган чўпини суқиб, рақибингизнинг сочини юлиб, шармандасини чиқариб, муаммонгиздан ҳаммани бохабар қилиб, сўнгра ажарашишми? Унда бемалол, телефон кавлашда давом этинг.

«Йўқ, йўқ, мен эримни жуда яхши кўраман! Кимдир бошини айлантириб олмасин, дейман! Шунинг учун ўша кимнидир топиб, гаплашиб қўйиб, эримни ҳам бу йўлдан қайтармоқчиман», дейсизми? Шу йўл билан мушук-сичқон ўйинига барҳам бермоқчисиз-да. Адашасиз...

 

Ўйин давом этади!

Энди эрингиз сиздан янада қочади. Чунки у табиатан овчи! Тўғри, қўрқади, сиздан эмас, «Вой, телефонингни хотининг титиб, сиринг очилиб қолдими? Эпласанг юр-да», дейдиган таъналардан қўрқади. Ва 100 фоиз ёлғон гапиришни бошлайди. «Адашиб келиб қолган «SMS» бу», дея аравани қуруқ олиб қочади. Рақибингиз телефон рақамини ўзгартириб, қулоғини тинчитади. Сиз эса бош оғриғингиз билан ўзингизда хиёнатга қарши курашиш учун куч тополмайсиз. «Бунча қўрқитасиз?», деяпсизми? Қўрқитмоқчи эмасмиз, тушунтирмоқчимиз, холос.

 

Тушунинг, ҳаммаси бежис эмас!

Телефондаги ёзишмалар хиёнат эмас, деб эрлар хотинини, хотинлар ўзини алдамаслигини истардик. Хиёнат фақат жисмоний яқинлик билан ўлчанмайди. «Яхшимиз?» «Яхши дам олдингизми?» «Кунингиз хайрли ўтсин» каби «ёри»дан кунига ўн марта ҳол сўраётган эр аёлидан шу эътиборни қизғанаяптими? Бундан болаларининг онасининг кўнгли оғрийдими? Демак, хиёнат. Фақат илк босқичларида. Хўш, бунга нима етаклади? Эркаклардаги психологик эҳтиёжлар уларни хиёнат кўчасига олиб киради.

  1. Ёрингизга тинглашни ўрганинг! Ҳа, уларга кундалик ишлари, муаммолари, фикрларинига шунчаки қулоқ тутишимиз керак. Хотинлар, тан олайлик, биз эрларимизни эшитишни билмаймиз! Муаммосини гапирдими, айблаймиз, камситамиз ва охирида муаммосидан чиқиб кетиш учун буйруғимизни берамиз. Бу — ХАТО! Уни, шунчаки, ҳамдардлик билан эшитишни ўрганинг. Шунда овозини пастлаб ким биландир ярим кечаси телефонда гаплашмайди.
  2. Қизиқишларига эътибор  беринг! Айниқса, соҳасига. Оиламиз бошлиғи иши ҳақида гап бошласа, «Мен темир-терсакларингизни тушунмасам, ундан кўра уйда картошка борми, деб сўранг, дадаси», деб оғзига урамиз. Бу эса эркак кишида «Мен яхши соҳада ишламайман, жамиятда ўз ўрнимни тополмаганман, хотиним ишимни қадрламайди, демак, мени ҳам яхши кўрмайди», деган фикрни уйғотади.
  3. Ишонинг ва ишонтиринг! Уни эшитишини билмасак, гапирса, тенг гапириб жавоб қайтарсак, ишига қизиқмасак, натижада ўзига бўлган ишончи пасайиб кетади. Кўчада бирор аёл арзимаган иши учун ҳам мақтаб қўйса, ўзини фавқулодда зўр ҳис қилади. Қарабсизки, сиз билан ёнма-ён ўтириб, ўзгаси билан ёзишади.

Бу хулосаларга келиш учун телефонни титкилаб, эрни қўлга тушириш шартмас, илк белгиларни сезиш билан ҳаракатни бошлаш керак! Эрингизга ҳаммасини сезиб юрганингизни эса билдириш шарт эмас! Қўйган ҳар бир қадамидан хабардор эканингизни айтиб, танобини тортиб қўяман, деб ўйласангиз, янглишасиз. Яхшиси...

 

Сиз ҳам ниқобланинг!

Агар тасодиф сабаб сир очилиб қолмагунча, яъни ногаҳон телефонда гаплашаётгани эшитиб қолмагунингизча ёки телефонида нимадир кўраётганингизда «SMS» келмагунча, зимдан иш кўринг. Агар тақдирнинг ўзи яширилган сандиқни очса, унда эр-хотин очиқчасига гаплашиб олинг. Бунга шароит ва имкон бўлса, албатта. Фақат, нутқингиздан «Сиз, сиз», деган айбловли гапларни олиб ташлаб, «Мен нима қилишим керак?», «Мендан нега узоқлашаяпсиз?» каби жумлаларни тилга олинг. Шунда ўша хиёнаткор бу суҳбатга хотиннинг дийдиёлари деб қарамайди, айбловларингиздан баттар ўз қобиғига ўралиб олиб, сиздан узоқлашмайди. «Рафиқам мени яхши кўраркан, оиламизни асраб қолмоқчи, кучли аёл», деб ўйлайди.

 

Алқисса, хулоса шуки...

Эрингизнинг телефон билан боғлиқ ҳаракатлари сизда шубҳа уйғотса (биз тирноқ остидан кир қидирадиган, ўта рашкчи, ҳақиқатда адашиб келган хабарлар учун хиёнат деган тўқималарни тасаввур қиладиган аёлларнинг «гумон»ларини назарда тутмаяпмиз), буни огоҳлантирувчи «сигнал» деб қабул қилинг. Ўзингизни, турмуш ўртоғингизга муносабатингизни таҳлил қилинг. Эрингизни сиздан узоқлаштираётган важларни йўққа чиқаринг. Ўзингизга бўлган ишончингиз шундай юқори бўлсинки, телефон кавлаш каби майда ишларга вақт ва асабни сарфламанг. Турмуш ўртоғингиз  интиладиган, доим қалбингизни забт этишга ҳаракат қиладиган аёл бўлинг. Унутманг, эркакларга ўзини қадрлайдиган, севадиган, баҳоси тенгсиз аёллар ёқади.

МУХЛИСА


Комментарии (0) | Добавить: 03.12.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Kreml: Putin o'z nomzodini qo'yishi haqida hozircha indamadi
Ishda unumli tanaffuslar tashkil qilishning 5 usuli
Go'sht va baliq narxlari oshmasligi uchun qaror qabul qilindi
O'zbekiston razvedkasi Britaniyadagi musobaqada g'olib bo'ldi
Ko‘proq narsaga ulgurish va kamroq charchashning 5 yo‘li
UZ ma’muriyati Osiyo-Tinch okeani yuqori daraja domenlari assotsiatsiyasiga a’zo bo‘lib kirdi
Buxoroda “balo-qazolardan xalos etish” evaziga 5 ming dollar olgan folbin qo‘lga olindi
MRB Lulu laqabli itni portlovchi moddalarni qidirishni istamagani uchun ishdan bo‘shatib yubordi
Koreyalik mutaxassislar Toshkent aeroportini yaxshilashga yordam beradi
Dunyoda har kuni 5 yoshgacha bo'lgan 15 ming bola hayotdan ko'z yumadi
20 oktabr kuni O'zbekistonda kutilayotgan ob-havo ma`lumoti
Sochi yaqinida o'zbekistonlik xavfli jinoyatchi ushlandi
Odil Ahmedov Osiyo chempionlari ligasi finalida o'ynamaydi
Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi