У нас есть только
оригинальные песни

Эрини ўлдиришга буюртма берган аёл фош бўлди

calendar 11.02.2016
2224

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи аёл расман турмуш ўртоғи, бироқ 2003 йилда кўнгил риштасини узган, бирга истиқомат қилмаётган эрини ўлдиришга буюртма бергани аниқланди ва жавобгарликка тортилди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, бу аёл эри билан 1982 йилда турмуш қурганди. Уларнинг оиласида тўрт нафар фарзанд дунёга келган. Орадан йиллар ўтиб, аёл эридан асоссиз шубҳалана бошлайди. Доимий равишда хиёнатда айлаб келади. Рашк кўзини кўр қилган аёл эрига қасдма-қасдига хиёнат кўчасига киради ва шу орқали аламидан чиқмоқчи бўлади. Бунга чидай олмаган эр 2003 йилда у билан буткул алоқаларни узади. Бироқ фарзандлар эртасини ўйлаб, расман ажрашмайди. Бир аёлни шаърий никоҳига олиб, у билан яшаб юради. Фарзандларини уйлаб-жойлашга кўмаклашади.

Ор-номусини сақлай олмаган аёл эса турли жойларда ишлаб, кун кўриб юради. Аламзада бу аёл бахтсизлигига чидай олмай, 2014 йилда эрининг жонига суиқасд қилиб, мол-мулкини ўзлаштириш ҳақида режа қилади. Бу ниятини амалга ошириш учун дугонасидан ёрдам сўрайди. Аммо дугонаси бир неча бор шаштидан қайтаради. Кўзи нафратга тўлган аёл эса “Сен ёрдам бермасанг, бу ишни ўзим тугатаман”, дейди.

Нияти жиддий эканини англаган дугонаси, уни тўхтатиш учун режа тузади. Аёлга телефон қилиб, ёлланма қотил топганини айтади ва уни Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонга чақиради. Аёл эрини ўлдириш учун қотилга 15 минг АҚШ доллари беришини айтади. Кунини белгилаб, келишиб олишади. Аёл олдиндан 100 АҚШ долларини ҳатто “ёлланма қотил” чўнтагига солиб қўяди.

Эрининг ҳаётига суиқасд уюштирган аёлнинг дугонаси ушбу суҳбат ва келишувларни ауди тасмага ёзиб олган эди. Фурсатни бой бермай, далилларни ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига топширади. Шу тариқа тошкентлик аёлнинг жиноий кирдикорлари фош бўлди. 

Тергов-суриштирув жараёнида ўз айбига иқрор бўлган айбланувчи Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳукмига кўра, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Яндекс.Метрика