loading...

 

Эркаклар учун! Оила бахти йўлидаги 22 қадам

Аксарият ҳолларда оиладаги катта жанжаллар кичик муаммолардан бошланади. Агар биз турмуш ўртоғимизга қандай муносабат ёқишига ёҳуд ўзимизга аҳамиятсиздек кўринган баъзи нарсалар, ҳолатлар севимли инсонимиз учун муҳим эканлигига эътибор қаратсак, оиладаги тушунмовчиликлар анчагина камаяр экан.

Насиб қилса, уйланиб, ола хуржунни бўйнимга олганимга яқинда беш йил бўлади. Тўғри, дарёдек тез оқиб кетаётган умр учун беш йил худди беш сониядек гап. Лекин мен учун ана шу йилларнинг ҳар бир куни алоҳида сабоқ бўлди, десам адашмайман. “Қарс икки қўлдан чиқади” деган гап қанчалик тўғрилигини оилали бўлибгина билдим. Икки инсоннинг бир-бирини севиб, тушуниб, келишиб яшаши натижасидагина тинч-тотув, аҳил оила бўлади. Сизнинг аёлингиз қандайлигини билмадим-у, лекин менинг хотинимдек қайсар, инжиқ аёл фақат битта бўлса керак. Меҳрибон, озода, тартибли ва пазандалигини ҳам айтиб ўтмасам, унга нисбатан бироз ноҳақлик бўлар. Лекин ичимдагини топ деб юриб, тағин “мен билан умуман гаплашмайсиз” деб жанжал қилиши, ҳали у, ҳали бу нарса ёқмаслиги, тартибга чақиравериши баъзида ҳиқилдоғимга келади. Шунда уни қайта тарбиялашни ўзим учун мақсад қилдим, фақат бунинг учун уни ўзгартирмадим, аксинча, тарбиявий ишларни ўзимдан бошладим. Озгина қунт ва сабр... Натижа эса ёмон эмас!

Мен бу тавсияларни ўз тажрибамдан келиб чиқиб ёздим. Ва бу “қўлланма”ни ишдан қайтганида хотини кулиб кутиб олишини истаган эркаклар билан бўлишмоқчиман.

1-қадам: Тонг отди. Тоза дазмолланган кийимларни эгнингизга кийиб, аёлингиз тайёрлаган мазали нонуштадан баҳраманд бўласиз. Сизни меҳр ила ишга кузатаётган умр йўлдошингизга сиз ҳам чиройли табассум ҳадя этинг. Атрофингизда парвона аёлингиз бунга лойиқ. У бундан-да кўпроғига муносиб эканлигини сиз яхши биласиз.

2-қадам: Уйга қайтаётганда ишдаги муаммоларни елкангизга ортиб келмасликка ҳаракат қилинг. Фарзандларингиз ва хотинингиз сизни қовоқларингиздан қор ёғаётган ҳолда кўриб, қўрқишларини истамасангиз, очиқ чеҳра билан уйга кириб келинг.

3-қадам: Оила аъзоларингиз билан дастурхон атрофида ўтирганда, кун қандай ўтганига қизиқинг. Ўзингиз ҳам кун давомида бўлиб ўтган қизиқарли воқеалардан сўзлаб беринг. Инсон нима истаётганини суҳбат орқали билдиради. Шунингдек, бу жараён фарзандларингиз ва аёлингизни нималар ташвишга солаётганини билишингизга ёрдам беради.

4-қадам: Кайфиятингиз бўлмаса, бунга атрофдагилар айбдор эмас! Сизнинг авзойингиз бузуқлиги учун бошқаларнинг ҳам кайфиятини туширишга уринманг. Яхшиси, кайфиятингиз ёмонлигини оила аъзоларингизга билдирманг.

5-қадам: Ўзингизни бошқаларни тинглашга, тушунишга ўргатинг. Бошқалар ҳам ўз фикрига эга эканлиги ёдингиздан кўтарилмасин, уларнинг мулоҳазалари сиз учун қадрли эканлигини кўрсатинг. Яхши суҳбатдош бўлишга ҳаракат қилинг. Дилкаш суҳбатлар, қизиқарли мавзулардаги мунозаралар оила аъзоларини янада яқинлаштиради. 

6-қадам: Эътиборли бўлинг. Тўғри, энг катта ва қадрли совға эътибор, лекин совға беришни унутиб қўйманг. Байрам кунлари, оилангиз учун аҳамиятли бўлган саналар, масалан, туғилган кунлар, тўйингиз бўлиб ўтган кунда аёлингиз ва фарзандларингизни совғалар билан сийлаб туринг. Муҳим саналарни ҳам кутиш шарт эмас. Аёлингизга кутилмаган совғалар ҳадя қилиш билан унинг кўнглини тоғдек кўтаришингиз мумкинлигини ўзингиз ҳам яхши биласиз.

7-қадам: Аёлингизнинг ҳаракатларида ёки қилган ишларида, тайёрлаган таомида бирор камчилик кўрсангиз, буни турмуш ўртоғингизнинг кўнглига тегмайдиган қилиб айтиш мумкин. Кичик муаммоларни овозни баландлатиш ёки ҳақоратлар билан ҳал этиб бўлмайди.

8-қадам: рафиқингизнинг ёнида бошқа аёлларни мақтаманг. Ўзгаларнинг ютуғини унга рўкач қилманг. Бундай қилганингиз билан аёлингиз яхши томонга ўзгармайди, аксинча сизга жаҳл қилиб, аразлаб қолиши мумкин. Ундан кўра, хотинингизнинг меҳнатини қанчалик қадрлашингизни айтинг. Уй юмушлари биз ўйлаганчалик осон ишлар эмас. Биз-ку ишдан уйга қайтиб, дам оламиз, уй бекалари эса суткасига 24 соат ишлайди. Бундай меҳнаткаш аёлингизни мақташ асло ёдингиздан чиқмасин.

9-қадам: Турмуш ўртоғингиз қариндошларингиз, ота-онангизни бошига кўтариб ҳурмат қилади. Уйингиздаги чақалоқни ҳам сизлаб гапиради. Сиз ҳам шунга яраша унинг оила аъзоларига ҳам ҳурматда бўлинг. Қариндошлари, ота-онасидаги камчиликни кўрсангиз, буни рафиқангизга айтишингиз шарт эмас. Мабодо аёлингиз билан “сен-мен”га бориб қолганингизда ҳам улар ҳақидаги гапларни аралаштирманг. Эртага муносабатларингиз ўз ўрнига тушиб кетганда уялиб қолманг, дейман-да.

10-қадам: Яқинлари, қариндошлари, дугоналари билан кўришиб туришига тўсқинлик қилманг. Чойхоналар, гап-гаштакларга кетаётганингизда “Мени ҳеч қаерга юбормайсиз, зиёфатларингизнинг эса чеки кўринмайди” деган гапларни эшитишни истамасангиз, чекловларни камроқ қўйинг. Аёлингиз, фарзандларингиз билан сайрга чиқишни оилавий одатга айлантиринг.

11-қадам: Ишхонада бўлганингизда аёлингизга қўнғироқ қилиб, хабар олиб туринг. Уни севишингизни эслатиб туришни ҳам унутманг. Уйга қайтишингизга мўлжаллаб ширин таомлар тайёрлаб турган аёлингизга бу янада илҳом бағишлайди.

12-қадам: Аёлингизни ҳақоратламанг. Қўл-оёқларингиз югурик бўлмасин, аёл кишига фақатгина иродаси кучсизларгина қўл кўтаради. Бегоналар ва фарзандларингиз олдида унга қаттиқ гапирманг. Билингки, бир кун жанжал бўлган уйдан 40 кун файз-барака кетади. Ур-тўполон билан вазиятни ижобий ҳал қилиб бўлмайди. Баъзида эркак киши ҳам сукут сақлашни билиши керак.

13-қадам: Турмуш ўртоғингизнинг ижтимоий келиб чиқиши қандай бўлишидан қатъи назар, бу ҳақда гапирманг. Сиз бу нарсаларни билиб туриб унга уйлангансиз, фарзандларингизнинг онасини камситиш яхши эмас.

14-қадам: Сиз оиланинг бошисиз, лекин аёлингизга ҳадеб “мен сендан устунман” деб зуғум ўтказаверманг. Оила бахтининг яна бир калити “сен” ва “мен” сўзлари ўрнига “БИЗ” олмошини қўллашдир. Бу бир-бирингиз учун яшаётганингиз белгиси.

15-қадам: Аёлингизнинг жаҳли чиққанида ёки нимадандир сиқилганида уни тушунишга ҳаракат қилинг. Хамдард бўлинг, қўллаб-қувватланг, тинчлантиришга ҳаракат қилинг. Фақат жаҳл билан жавоб қайтарманг. Аёллар ҳамдардликка эркаклардан кўра кўпроқ муҳтож бўлишади.

16-қадам: Дам олиш кунларини оилангизга бағишланг. Рўзғорда ва уй юмушлари орасида эркак киши масъул ҳисобланган баъзи ишлар бор. Масалан, жўмраклар, электр жиҳозларини кўздан кечиринг. Камчиликларини бартараф этинг. Шунингдек, кўнгилочар жойларга фарзандлар билан бирга бориб, ҳафта давомида йиғилиб қолган чарчоқларингиздан қутулсангиз бўлади.

17-қадам: Аёлимиз биз учун пардоз қилиб, чиройли либосларини ҳам биз учун кийишар экан. Энди биз ҳам шунга яраша жавоб қайтаришимз керак. Шунинг учун хотинингизнинг ташқи кўринишига аъло баҳолар бериб туринг, илтифотли бўлишга ҳаракат қилинг.

18-қадам: Аёллар мақтовга ўч бўлишади. Аёлимнинг феълини ўрганиб, бунга амин бўлдим. Уддалаган иши кичик бўлса ҳам, бу иши учун сиз уни ҳаммадан ҳам кўпроқ мақтанг.

19-қадам: Қайси соҳа ёки жабҳада бўлмасин, турмуш ўртоғингиздан кучли эканингизни кўрсатишга ҳаракат қилманг. Ҳақиқатни тан олишимиз керак, баъзи жойларда аёллар биздан кўра анча билимлироқ. Масалан, рўзғор ва болалар тарбиясида.

20-қадам: Имкон қадар молиявий масалаларни ижобий ҳал этинг. Аёллар миннатчи эркакларни ёмон кўришади. Бизнинг эса нимага қанча сарф-ҳаражат қилганимизни таъкидлайверадиган одатимиз бор. Бу аёлларнинг асабига тегар экан. Айниқса, рўзғор, болалар ва унга кетган пуллар ҳақидаги фикрларингизни сўз билан ифодаламаганингиз маъқул.

21-қадам: Уй ишларида аёлингизга ёрдам бериб туринг, сиз ишда қанчалик чарчасангиз, аёлингиз ҳам уйда болалар билан бўлиб шунчалик толиқади. У ҳам инсон, бироз ҳордиқ чиқариш имкониятини яратинг.

22-қадам: Сизни камроқ сўроқ қилишларини истасангиз, кунлик режангиз ҳақида қисқача маълумот беришингиз мумкин. Турмуш ўртоғимиз биздан хавотир олгани учун кўп хабар олар экан. Шунинг учун қўнғироқларга жавоб беролмай қолишингиз, уйга кеч қайтишингиз ҳақида огоҳлантирсангиз, олам гулистон! Яна битта дилхираликнинг олдини олган бўласиз.

Биз аёлимизни ўзгартиришга, ўзимизга, оила аъзоларимизга, бор-йўғимизга мослаштиришга, кўништиришга мажбур қиламиз. Ўзимиз-чи? Деярли, ҳеч нарса. Мана шу қадамлар билан тинч, осуда “қўрғонимизни” янада мустаҳкамлашимиз мумкин. Мана, менинг бахтли ҳаётим сиз учун мисол бўлсин!

Бахтли оиланинг хўжайини


Комментарии (0) | Добавить: 30.11.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Timati Moskvada futbol klubi tashkil etmoqchi
Messi FIFAga xat yozib uzr so'radi
Sharof Muqimov aktrisa Setora Alimjonovaga uylandi?
Samsung Galaxy S8 va S8 Plus rasman namoyish etildi
Dubayda havoda muallaq turuvchi birinchi minorani qurishmoqchi
Rio—2016 ning qahramon bokschilari Astana Arlans bilan ringga chiqib, ertasigayoq Bangkokka jo‘nab ketadi
Messi hakam bilan bog'liq mojaroga izoh berdi
Amazon egasi eng boy odamlar ro'yxatining 2-pog'onasiga ko'tarilib oldi
Xitoyda ikki ming metr balandlikda modalar namoyishi bo‘lib o‘tdi
“Lukoyl” Rossiyadagi ayrim AYoQShlarini yopmoqda, Toshkentdagilarning taqdiri hozircha noma'lum
Google Chrome uchun eng foydali kengaytmalar
O‘zbekistonda birinchi marta Rossiya kinosi haftaligi o‘tkaziladi
Aktrisa Nargiza Salmonovani deb uning muxlislaridan biri xotini bilan ajrashdi
MTS O'zbekistondagi sho'`ba korxonasini 1 dollarga sotdi
Yadro quroli butunlay taqiqlanadimi?
Endilikda bankda hisobvaraq ochish uchun ta`sis hujjatlari talab etilmaydi
Dubayda hukumat idoralari ishiga sun`iy idrok joriy etiladi
Dushanbeda O'zbekiston mahsulotlari namoyish etiladi
Prezident Navoiy issiqlik elektr stansiyasini kengaytirish loyihasi bilan tanishdi
Samvel Babayan terma jamoaga yana bir yangi futbolchini taklif qildi
Qarishga qarshi preparat muvaffaqiyatli sinovdan o'tkazildi
Oddiy va mazali ichimlik bo'g'inlaringizga yangi hayot bag'ishlaydi
Erkaklardagi ortiqcha vaznning yashirin sabablari
Maktablarda o'quv yili uzaydi, ta`tillar muddatlari o'zgardi
O‘zbekiston GM Uzbekistan avtomobillari narxlarini oshirmaydi
Shohrux reperning o‘n yillik tanaffusdan keyingi ilk konsertidan fotoreportaj
Ekspertlar Xitoyning C919 birinchi yo‘lovchi samolyoti parvozga tayyorligini tasdiqladi
Shavkat Mirziyoyev yangi Chevrolet Malibu avtomobilida shahar aylandi
Londonda navbatdagi fojia: haydovchi odamlarni bosib ketdi
Kamchatkadagi vulqon 200 yildan keyin uyg'ondi