У нас есть только
оригинальные песни

Эркакларда ракни чақирувчи омиллар

calendar 29.09.2015
2364

  Ўзингиз ва ўзингизга яқин бўлган кишининг саломатлигига озгина бўлса-да, эътиборли бўлинг. Организмда пайдо бўладиган зарарли шишларни ривожланаётганидан бохабар бўлинг. Олдиндан қўйилган ташхис, рак билан курашишда энг яқин ҳамкордир.Рак 2012 йилда энг кўп одам ўлиб кетишига сабабчи бўлган касаллик, деб ҳисобланади. Ўша йили 8,2 миллион одам ушбу дарддан вафот этган.


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти организмда пайдо бўлаётган захарли шишларнинг сабаби нимадан эканлигидан қатъи назар ташхисдан ўтишни тавсия қилмоқда. Олдиндан ташхис қўйиш бу ўта муҳим ҳисобланади. Бу шишларни кейинчалик ракка айланишини ҳам аниқлаш мумкин. Эркаклар организмида пайдо бўлаётган бундай шишлар сийдик йўлларини тўсиши билан изоҳланади. Ва ана шу ердан муаммолар бошланади.

Ҳожатга тунлари кўп қатнаш, сийдикни ушлолмаслик, унинг тўлиқ тушиб кетмаслиги, сийиш хоҳишининг бирданига пайдо бўлиши, бу жараённинг оғир ва суст кечиши — буларнинг бари простата безининг шишгани ёки шамоллаганидан далолат беради. Аммо, шу ўринда, простата бези ракини ҳам унутиб қўймаслик лозим. 

Бу ноқулайликни бартараф этиш ҳамда саломатликдан бохабар бўлиш учун, албатта, шифокорга учрашинг. Бу жараёнда ўзингизга ёқмаган бир қанча кўриклардан ўтишингизга тўғри келади.

Тухумдаги ўзгаришлар

Агар сиз тухумларда қандайдир тугунчага ўхшаган ёки қаттиқроқ бўлак, умуман, қандайдир ўзгариш сезсангиз шифокор қабулига боришни асло ортга сурманг. Простата ракидан фарқли равишда мояклардаги рак жуда катта тезликда ривожланади. Дарҳол тиббий кўрикка ёзилинг. Ташхис учун қон топширинг. УЗИ ёрдамида сийиш йўли органларини текширтириб кўринг.

Ахлат ва сийдикдаги қон

Вазият нечоғлик оғирлигини билиш учун юлдузларга қараб фол очиш шарт эмас. Сийдикнинг қийналиб чиқиши ва унда қон пайдо бўлиши, сийдик қопи, буйрак ва йўғон ичак ракининг биринчи аломатлари бўлиши мумкин. Сизнинг агар бошқа имкониятларингиз бўлмаса, яқин орадаги поликлиникага мурожаат қилинг. Ҳатто сиздаги ҳолат бавосил ёки инфекция бўлса ҳам.

Теридаги ўзгаришлар


Танангиздаги ҳол (ёки доғ)ларнинг ранги, шакли ва ҳажми ўзгарганини сезсангиз, ўша заҳоти шифокорга мурожаат қилинг. Янги пайдо бўлган қора ёки қизил белгилар тери ракининг бошланғич аломатлари ҳисобланади.

Дерматолог ёки онколог ҳузурига боринг. Ташхисни аниқлаштириш мақсадида сизни биопсия қилишлари мумкин. Терингиздан озроқ олиб, текширув ўтказиш биопсия дейилади.

Лимфа тугунларидаги ўзгаришлар

Лимфа тугунлари — инсоннинг ҳис қилишга ундовчи танада мавжуд ловия шаклидаги тугунлар ҳисобланади. Масалан томоқ ва қўлтиқдаги. Уларнинг ошиши организмдаги иммунитет ишининг юқорилигидан далолат беради. Содда қилиб тушунтирганда, иммун тизимининг совуқ ва ангинага қарши кураши, дейилади. Аммо ракнинг айрим турлари лимфа тугунларининг ошишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Танадаги бу ҳолат сизни уч ҳафта мобайнида тарк этмаса, дарҳол врач кўригидан ўтишингизга тўғри келади.

Ютишдаги муаммолар

Кўпчилик вақти соати билан дисфагия — ютишдаги муаммолар билан дуч келади. Бунинг аломатлари сиз вазни ташлайсиз ёки оғиз бўшлиғида айрим муаммолар келиб чиқиши билан изоҳланади. Буларнинг бари рак аломатларими ёки йўқми, аниқлаштириш мақсадида мутахассисга учрашинг. Буни аниқлаштириш мақсадида, мутахассис сизга барий қўшилган суюқликни ютқизтиради. Бу кимёвий элемент рентген нурларида яққол кўринади.

Ошқозон қайнаши

Модда алмашинуви, спиртли ичимликлар ичиш, стрессга тушиш ошқозон қайнашини келтириб чиқариши мумкин. Бундай ҳолатда унга қарши дорилар ичиб, овқатланишни тартибга солишга тўғри келади. Агар булар ёрдам бермаса ёки аксинча баттар бўлса, мутахассисга дарҳол мурожаат қилиш керак. Бу ҳолат томоқ ёки ошқозон ракининг аломатлари бўлиши ҳам мумкин.

Оғиз бўшлиғидаги ўзгаришлар


Оғиз бўшлиғидаги ўзгаришлар бу оғиз бўшлиғида рак шишларининг пайдо бўлганини англатиши мумкин. Агар сиз чексангиз, бу иш ракни янада тезлатади. Оғзингизда оқ ёки қизил доғлар пайдо бўлишини кузатсангиз, стоматологга мурожаат қилинг.

Вазн ташлаш

Хаддан ташқари озиб кетдингизми? Агар сиз спорт билан шуғулланган, оғир меҳнат қилган, овқатланиш жараёнини ўзгартирган бўлсангиз ёки узоқ вақт асабларингиз таранг бўлиб юрган бўлса, бу меъёрий ҳолат. Агар бундай бўлмаган бўлса-ю, сиз озиб кетган бўлсангиз, унда хавотирга ўрин бор. Бирданига вазн ташлаб, озиб кетаётган бўлсангиз, бунга бир қанча касалликлар сабаб бўлаётган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шулар қаторига ошқозон ости бези, ўпка ёки ошқозон ракини ҳам қўшиш мумкин. Бунга узоқ вақт олиб борилган текширувлардангина аниқ ташхис қўйиш мумкин.

Ҳароратнинг кўтарилиши

Ҳароратнинг кўтарилиши, организмнинг инфекцияларга қарши кураши, деб баҳоланади. Аммо ҳароратнинг ҳеч нарсадан-ҳеч нарса йўқ кўтарилиши бу жиддий касалликлар, жумладан, қондаги рак инфекцияларидан далолат беради.

Кўкракларнинг ўзгариши

Кўкрак безларидаги ракнинг атиги 1 фоизигина эркакларда учрайди. Барибир кўкракда пайдо бўлган тугунларни эътибордан четда қолдирмаслик керак. Таваккал қилмасдан, дарҳол текширувдан ўтиш керак бўлади.

Чарчоқ

Рак касалликларининг аксарияти чарчоқ ҳолатини келтириб чиқаради. Шаҳар шовқинларидан ҳоли, иссиқ ўлкаларга бориб, бир ой дам олиб келиш ҳам бу чарчоқни чиқара олмайди. Ҳар кунги ташвишлар, ишдаги муаммолар ёки тинимсиз байрамлардан қутилиш йўлини топишингиз мумкин. Агар бу чарчоқни йўқ қилишда ўзингизда куч топа олмаётган бўлсангиз, врач билан маслаҳатлашинг. Ва бунинг сабаби нимада эканлигини аниқлаштиринг.

Йўтал


Чекмайдиган одамнинг қаттиқ йўтал тутиши муддати бир ой. Агар йўтал тўхтовсиз давом этаётган бўлса, агар йўтал бошланиб, нафас сиқса ёки йўтал пайтида қон томчилари сачраса, кечиктирмасдан шифокор ҳузурига боришга тўғри келади. Айниқса, чекувчилар. Ўпка раки жуда хавфли ҳисобланади. Мутахассисга мурожаат этсангиз, улар ўпкангиздан мокрот олиб, кўкрак қафасингизни рентген қилишади ва йўтал сабабини аниқлашади.

Оғриқ

Одатда рак касалликлари оғриқсиз ўтади. Аммо узоқ вақт давомида бирор жойингизни оғриши, рак касаллигининг бошланиши бўлиши мумкин. Бу ҳолат, айниқса, организмда ракнинг энди илдиз отаётган пайтларида пайдо бўлади.

Депрессия ва қориндаги оғриқ

Депрессия билан бир вақтда қоринда оғриқ пайдо бўлиши, кам ҳолатларда, ошқозон ости безидаги ракдан далолат беради. Безовта бўлишга асос борми? Агар яқинларингиз орасида шунга ўхшаш касаллик кузатилмаган бўлса, ортиқча ташвишланишга ҳожат йўқ.

Яндекс.Метрика