loading...

 

Эркакларнинг рафиқаларига ҳеч қачон айтмайдиган гаплари...

Эркаклар ўртасида сўровнома ўтказиб, улар хотинларига ҳеч қачон тиш ёриб айтмайдиган гаплари ҳақида билиб олдик. Эслатиб ўтамиз, бой берилмаган сирларнинг аксарияти аслида сизнинг фойдангизга ишлайди, хонимлар.

 

«...ойимнинг доим ундан шикоят қилишини! Қайнона-келин муаммоларини янада чигаллаштирмай дейман-да. Тўйдан олдин севганим онамга маъқул келмаган. Негадир ҳамон хотиним у кишига ёқмайди. Бунинг устига, аёлим ҳам жуда аразчи...»

Мансур, 28 ёш

«...биринчи муҳаббатимни ҳар туғилган кунида, албатта, табриклашимни. Аёлим билан ҳам, биринчи муҳаббатим билан ҳам бир синфда ўқиганмиз. Тақдир экан, илк севгим болалик йилларимда қолиб кетди. Аммо уни доим таваллуд айёмида қутлайман. Балким аёлим бундан хабар топса, жанжал қилмас, лекин барибир бу сирлигича қолишини истайман...»

Азамат, 27 ёш

«...ижтимоий тармоқларда бўйдоқлигимни! Шунчаки ортиқча шубҳа-гумонларга берилмаслиги учун ҳам бу борада гапириб ўтирмайман. Барибир интернетда гап отган қизларим билан ҳаётда юзлашмайман-ку, хотиним бўлса, буни нотўғри тушуниши мумкин».

Илҳом, 31 ёш

 «...биринчи учрашувимиздан кейин унга уйланмайман, деб жанжал қилганимни! Ўшанда ёш бўлганман-да, негадир менга бир кўришда ёқмаганди. Кейин рафиқамни жудаям яхши кўриб қолганман. Айниқса, фарзандларимнинг дунёга келиши унга бўлган муҳаббатимни ўн чандон оширди».

Фарҳод, 35 ёш

«...ажрашиш ҳақида қатъий ўйлаб кўрганимни! Ҳа, айнан шуни ҳеч қачон айта олмайман. Чунки баъзида инсон ҳисларини бошқаролмайди. Ва аламзадалик сабаб хаёлига турли ўйлар келади, айниқса, эркак киши омад юз ўгирганда ҳаммасига хотинини айблай бошларкан. Бугун ўша пайтдаги бу қароримни унга билдирмай тўғри қилган эканман, дейман».

Расул, 39 ёш

«...хиёнат қилганимни. Эркакчиликда нималар бўлмайди, ахир. Ҳатто рад этиб бўлмайдиган далиллар келтирганида ҳам, тан олмаганман. Шу билан босди-босди бўлиб кетган».

Ғулом, 30 ёш

«...албатта, қанча пул топишимни. Чунки дарров нимага қанча сарфлашим кераклигини ҳисоб-китоб қилиб ташлайди. Чойхона, ошна-оғайничилик деган гаплар борлигини тушунмаса бу аёл зоти».

Олим, 41 ёш

«...Ҳамма гапимни ҳам айтавермаслигимни. Бу бевафолик эмас. Шунчаки ҳар бир инсоннинг ўзига яраша сирлари бўлади».

Асрор, 37 ёш

 

«...Овқати бемазалигини! Айтиб ҳам кўрай, «Сиз мендан ҳеч рози бўлмагансиз», дея йиғлаб бошлайди...»

Умар, 29 ёш

 

«...унинг орзуларини амалга ошира олмаётганимдан қийналишимни!Балки кўнгил кечинмаларини аёлига ошкор этиш эркак учун ожизлик деб ҳисобларман...»

Анвар, 33 ёш

 

«...сузишни билмаслигимни! Умуман катта анҳорларда чўмилишдан фобиям борлигини билмаслигини истардим. Ахир эрим қўрқоқ экан деб ўйлаши мумкин-да...»

Баҳодир, 25 ёш

«…севишимни. У мени яхши кўргандан-да кучлироқ муҳаббат билан севишимни доим ҳам таъкидлайвермайман».

Рашид, 34 ё


Комментарии (0) | Добавить: 10.10.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

O‘zbekiston GM Uzbekistan avtomobillari narxlarini oshirmaydi
Shohrux reperning o‘n yillik tanaffusdan keyingi ilk konsertidan fotoreportaj
Ekspertlar Xitoyning C919 birinchi yo‘lovchi samolyoti parvozga tayyorligini tasdiqladi
Shavkat Mirziyoyev yangi Chevrolet Malibu avtomobilida shahar aylandi
Londonda navbatdagi fojia: haydovchi odamlarni bosib ketdi
Kamchatkadagi vulqon 200 yildan keyin uyg'ondi
Prezident Virtual qabulxonasi pullik bo'lgani haqidagi mish-mishlar rad etildi
Yo'ldagi qoidabuzarliklar uchun jarimalarni uydan to'lash imkoni paydo bo'ldi
Tarixda birinchi marta yengil avtomobil Antarktidani kesib o'tdi
Tramp ma’muriyati Keystone neft quvuri qurilishini ma’qulladi
Apple kompaniyasi iPhone va iPad’ni noutbukka aylantiradi
Quruq mevalar — foydami yoki zarar?
4 yoshli bola Siri dasturi yordamida onasining hayotini saqlab qoldi
Zamonaviy qullikning alomatlari
Shavkat Mirziyoyev “Nazarboyev universiteti”ga tashrif buyurdi
Matn kiritishning yangi usuli o'ylab topildi
Wi-Fi’ni boshqarish tizimi ishlab chiqildi
Professional sartaroshdan sochlarni kesish qoidalari
Shavkat Mirziyoyev Qozog'istonga tashrifini boshladi
Erdo‘g‘on: Yevropa ortiq Turkiyaga ta’sir o‘tkaza olmaydi
Kiyimlar umrini uzaytirish yo‘llari
Xitoylik qiz yigitni oila qurishga ko'ndirish maqsadida 900ta taksini ijaraga oldi
Dunyoning eng qimmat shaharlari reytingi taqdim etildi
Yevroittifoqda migrantlarga nisbatan eng salbiy munosabatda bo'luvchi millatlar
Bug'doyning foydali xususiyatlari haqida nimalarni bilasiz?
22-martda Uzcard tizimida uzilishlar bo‘lishi kutilmoqda
Qon guruhini ikki daqiqada aniqlash usuli ishlab chiqildi
Instagram'dagi jonli translyatsiyalarni saqlash imkoni paydo bo'ldi
Forbes reytingi: dunyoning eng badavlat 20 insoni
«VKontakte» hamjamiyatlarga pul o'tkazish tizimini yo'lga qo'ydi