Эронда баллистик ракеталар синовдан ўтказилди

Эронда Ислом революцияси қўриқчилари корпуси томонидан ҳарбий машғулот чоғида бир неча баллистик ракеталар синови ўтказилди.

Рейтер агентлиги хабарида айтилишича, мамлакат бўйлаб ўрнатилган бункерлардан ракеталар учирилган.

Қайд этилишича, бу синовлар "Эрон Ислом республикасининг ташқи таҳдидларга қарши тура олишини кўрсатиб беради".

Бундан олдинроқ, Эрон Ҳўрмуз бўғозида АҚШга тегишли самолёт ташувчи кема яқинида бир неча ракета учиргани ҳақида хабар берилганди.


Комментарии (0) | Добавить: 08.03.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]