“Ekopen” компанияси “Imzo” брендининг рекламаларига эътироз билдириб, очиқ хат йўллади

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий корхоналар фаолиятига кенг йўл очишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятинининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу йўналишдаги истиқболдаги ишлар учун дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда, десак муболаға бўлмайди.
 
“AKFA” компанияси Ўзбекистон бозорида бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган корхоналардан бири саналади. Компания фаолиятининг галдаги босиқичини “Imzo” бренди остида давом эттираётганидан кўпчиликнинг хабари бор. Янги бренднинг реклама роликлари аллақачон халқ тилига тушиб, унда ишлатилган сўзлар иборалар сингари қўлланила бошланганига кўп бўлмади. “Маҳсулот рекламаси бир кўришда оддийдек туюлса-да, унда бошқа маҳсулотларнинг сифатига нисбатан шубҳа уйғотишга қаратилган онг остига таъсир этувчи пиардан фойдаланилган”. Бу бизнинг эмас, аксинча, томошабинлар, кўп сонли кичик бизнес субъектларининг фикри.
 
“Imzo” брендининг реклама роликлари Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган бошқа рақобатчи компанияларнинг ҳам ғашига тегишга улгурди. Хусусан, ПВХ профиллари ишлаб чиқаришда ўз ўрнига эга бўлган “EKOPEN” компанияси расмий сайти орқали “AKFA” компаниясига очиқ хат йўллади. Компания сайтида чоп этилган эътирозли мазкур мурожаатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
“EKOPEN” ҚК МЧЖдан “AKFA” 
компаниясига очиқ хат
“EKOPEN” МЧЖ ҚК ПВХ профиллари ишлаб чиқариш бозоридаги кўп йиллик ўзаро муваффақиятли фаолияти учун сизга ўз ҳурмати ва миннатдорчилигини билдиради.Бизнинг фикримизча, компанияларимиз орасидаги узоқ муддатли профессионал ва соғлом рақобат туфайли, бизнинг юртдошларимиз Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганбелгиси остида юқори сифатли маҳсулот ва хизматлардан фойдалана олиш имконига эга бўлишди.
 
Биз AKFA компаниясининг ривожланишида янги йўналиш касб этган, ПВХ ойна ва эшиклар бозорига кириб келган Imzo брендига ижобий баҳо берамиз. Умид қиламизки, бу ўзгаришлар кейинчалик маҳсулот сифатининг янада яхшиланишига ва ҳаммабоп нархда сотилишига, рақобатнинг ошишига ўз ҳиссасини қўшади.
 
Шу ўринда, биз янги бренд ишлаб чиқиш ва ривожланиш концепциясидаги иккита муҳим салбий жиҳатдан ҳавотирда эканлигимизни таъкидламоқчимиз.
 
Биринчидан, янги бренднинг турли хил ОАВда ўтказилаётган реклама кампаниялари очиқдан-очиқчасига агрессив тарзда рақобатдошларнинг маҳсулотларини таҳқирлаш ва ерга уришга йўналтирилганлиги ачинарлидир. Бу ҳолат барчамизга таниш бўлган профессионал этика ва одоб-аҳлоқ қоидаларига зид деб ҳисоблаймиз. Бизнинг фикримизча, бу каби ҳаракатлар истеъмолчиларнинг ғашига тегади ва шу бозордаги барча қатнашчиларнинг профессионал сифатларига бўлган ишончига сезиларли путур етказади. Шуни инобатга олган ҳолда, биз барча ҳамкорларимиздан ўз маҳсулотларини таништириш ва кенг оммага тақдим этиш сиёсатини чуқур ўйлаб чиқишни ва босиқлик билан иш юритишни сўраб қоламиз.
 
Иккинчидан, “Imzo” бренди узоқ йиллардан бери самарали фаолият юритаётган ПВХ ойна ва эшиклар ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта ҳажмдаги корхоналарнинг янги фабрика концепциясидаги иштирокини кескин қисқартиришни амалга оширишини шубҳали деб ҳисоблаймиз. Шу ўринда, хусусий кичик бизнес компаниянгиз томонидан тенг ҳақ-ҳуқуқли ҳамкор сифатида баҳоланмаятганлиги ташвишли ҳолат эканлигини айтиб ўтишимиз зарур.
 
Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади ва мазмуни ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамиятини қуриш ва кучли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини йўлга қўйишдир. Давлатимиз раҳбарияти томонидан аҳолининг кенг қисмини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилишга, янги иш ўринларини яратишга ва юртдошларимизнинг бандлигини оширишга, рақобат ривожланиши учун керакли шароитлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, бугунги кунда мамлакатимизда, кичик бизнес соҳасида банд аҳолининг 77 фоизи фаолият юритади ва у ЯИМнинг 56,7 фоизини ташкил этади.
 
ПВХ ойна ва эшиклар ишлаб чиқариш бозори кўрсаткичларига юзлансак, бугунги кунда ушбу соҳада бир неча минг цехлар рўйхатдан ўтган ва уларнинг ҳар бирида ўртача ҳисобда 10 та ишчи фаолият юритади. Юқорида келтирилган салбий қарорлар натижасида кичик цехлар касодга учраб, бир неча ўн минглаб ходимлар иш жойларидан айрилиши муқаррардир. Ишсиз қолганларнинг оила аъзоларини ҳисобга олсак, бу ҳолатнинг умумлаштирилган таъсири бир неча юз минглаб инсонларнинг тақдирида ўта салбий акс этади.
 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “EKOPEN” компанияси масъулиятни тўлиқ ўз бўйнига олган ҳолда, қуйидагиларни маълум қилади:
 
- бундан кейин ҳам ПВХ ойна ва эшиклар ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта корхоналар билан ҳар томонлама ҳамкорликни давом эттиради ва қўллаб қувватлайди;
 
- ҳар турдаги провокацияларга эътибор қаратмайди, “ахборот урушларида” қатнашмайди ва инсофсиз усуллар билан ўз маҳсулотларини бозорда тарғиб этмайди;
 
- бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларидан бўлган бир соҳадаги рақобатчиларга тўлиқ ҳурмат билдирган ҳолда, фаолият юритишга риоя этади;
 
- “ғурур” ва “ор-номус” тушунчаларига иш жараёнимизда ҳар доим алоҳида урғу берилади.
 
Умумий соҳамизнинг барча иштирокчиларини айнан ўхшаш ҳаракатларга чорлаймиз. ПВХ ойна ва эшиклар ишлаб чиқариш бозорини барқарор ривожланишини таъминлаш, давлатимизнинг иқтисодий равнақ топиши мақсадида, миллий анъаналаримизга хос бўлган ижтимоий масъулиятни ҳис қилган ҳолда, адолатли тадбиркорлик фаолиятини юритиш – энг маъқул ечим деб ҳисоблаймиз.
 
P.S.: Ўйламизки, “EKOPEN” компаниясининг “Imzo”чиларга билдирган эътирози жавобсиз қолмайди. Биз “Imzo” компаниясига қўнғироқ қилиб, мазкур масала юзасидан масъулларнинг фикрини олишга ҳаракат қилдик. Гўшакни кўтарган ходима кейинроқ биз билан боғланишларини маълум қилди.


Комментарии (1) | Добавить: 15.11.2016
1. AVAZBEK(romantic) (16.11.2016 12:28)
Tõĝri imzo owirvorgandi maliubalarda kelishib maqtaniwib. Bu haqiqatdan ham chisto PIAR!
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Toshkentda oq qulupnay sotilmoqda
Yaxshi tayyorgarlik ko'ra olmagan Jahongir Otajonovning konsertni qanday o'tdi
Chiroyli sochlarning 5 dushmani
Tirsak va tizza terisiga yoshlikni qaytarish usullari
Forbes eng serdaromad futbolchilar kimligini ma`lum qildi
Chempionlar ligasi finali ilk bor tomi yopiq stadionda o'tkaziladi
Balotelli: "Oltin to'p"ni yutishim uchun Messi va Ronalduni o'ldirishim kerak
Shoygu o'zbekistonlik hamkasbiga G'alaba Bayrog'i nusxasini topshirdi
Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi