Erkakning yotoqxonadagi muammolari: sabab va choralar

Охирги йилларда тиббиётда эркаклар учун ҳақоратли саналган импотенция ўрнига эректил дисфункция термини қўлланила бошланди. Номи-ку ўзгарар, аммо эркак учун бу хасталикнинг залвори асло камайгани йўқ. Ҳар қанча кучли ва саломатлиги бўйича муаммоларни (айниқса, бундай нозик масалада) писанд қилмайдиган кўринса-да, эркак ҳамиша севимли умр йўлдошининг кўмагига эҳтиёж сезади. Сиз ана шу истакка бефарқ бўлманг.

Тиббий тил билан айтганда…

Эректил дисфункция — жинсий алоқага киришиш учун эркакнинг эрекция (қўзғалиш) ҳосил қилолмаслик ёки сақлай олмаслиги. Жинсий майл сусайиши, уруғнинг тез тўкилиши, жинсий қониқиш билан боғлиқ муаммолар эректил дисфункция хасталигига алоқадор эмас. Эрекциянинг бузилиши асосан 2 катта гуруҳга бўлинади: психоген ва органик. Баъзан улар аралаш ҳолда бўлиши ҳам мумкин. Биринчи ҳолда эрекциянинг рисоладагидек юз бермаслигига эркак руҳиятидаги зўриқиш, стресс, депрессия, қўрқув сабаб бўлса, иккинчи ҳолда дисфункция турли урологик, нейроген, эндокрин ва томир касалликлари таъсирида ривожланади.

Экспресс-тест

Оилавий ҳаёт кечирувчи эркак 3 ой давомида ҳар икки яқинликнинг бирида омадсизликка учрайверса, албатта, уни чуқур тиббий кўрикдан ўтказишга тўғри келади. Бу аввало унда тестостерон (эркаклик гормони) миқдорининг пасайиб кетганидан далолат беради. Айниқса, бу эркакларда қирчиллама ёшга киргандан сўнг кучайиши кузатилган.

Сабаблар ва тадбирлар

Тўшакда қайталанаётган муваффақиятсизликка қуйидагилар ҳам сабаб бўлади:

1. Эркакларнинг ҳаддан ортиқ семириб кетиши натижасида тери остидаги ёғ клетчаткаси эрекция ҳосил қилишни тўсиб қўяди.

Маслаҳат: энг биринчи ишингиз турмуш ўртоғингизга парҳез туттириш бўлсин. Яхшиси, бу оқсилли парҳез бўлсин. Гўшт ва балиқ маҳсулотларини сабзавотлар билан пиширинг, творог ейишини назорат қилинг. Сўнг турмуш ўртоғингизни қондаги қанд ва холестеринни аниқлаш учун таҳлил топширишга, юрак ва томирларини ЭКГ қилдиришга юборинг.

2. Кенг тарқалган простатит. Айниқса совуқ қиш кунлари грипп, тумовни оёқда ўтказиш асорати простата безининг яллиғланиши билан тугаши мумкин. Чунки бу без пешоб чиқариш каналининг юқориси, қовуқ пастида жойлашган. Простатит безовта қилаётганини чов, оралиқ ва қорин пастида юзага келган қаттиқ оғриқ билдириши мумкин. Бу ҳолда эркак учун юриш ҳам қийинчилик туғдиради. Уни дарров ётқизиб, уйга шифокор чақиринг. Касаллик ўз вақтида аниқланса, ундан антибиотик ва физиотерапия, қўл ва аппарат орқали қилинадиган массаж ёрдамида қутулиш мумкин. Бу усуллар простатитнинг фолликуляр босқичида ҳам асқотади. Простата бези фолликулалардан (ячейкалардан) иборат бўлиб, улардаги йиринг ўчоқлари барча йўлларни ёпиб қўяди. Простатитнинг энг оғир учинчи шаклида без тўла-тўкис патологик жараёнга тортилади. У инфекция марказига айланиб, барча функцияларини йўқотади. Тиббиётда уни фақат хирургик йўл билан даволашади. Муолажалар кечиктирилса, зарарланган простата бези қовуқ бўйни склерози, қийинлик билан пешоб ҳайдаш, эректил дисфункция ва бепуштликка олиб келиши мумкин.

Маслаҳат: аввало эрингиз билан ушбу қалтис мавзуда ўта эҳтиёткорлик, юмшоқлик ва бир пайтнинг ўзида қатъийлик билан гаплашинг. Шамолласа, ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ишга юбормасликнинг тадбирини қилинг. Агар юқорида саналган муаммолар кузатилаётган бўлса, уролог-андролог шифокорга учраш зарурлигини ётиғи билан тушунтиринг.

  • Сигарета, алкоголь ичимликлар, пиво, ўткир зиравор ва таомлардан истеъмолини чеклашга эрингизни кўндиринг. Бунинг иложини тополмасангиз, ҳеч бўлмаса, даволаниш пайтида уларга йўл қўйманг.
  • Жинсий алоқанинг нормал кечиши учун етарлича шароит ва вақт сарфланишини ҳисобга олинг. Шунга яраша ҳозирлик кўринг.
  • Простатитнинг жазоси — пиёда юриш. Умр йўлдошингизни кўпроқ сайр қилишга унданг. Иложи бўлса, фитнес-клуб ва бассейнга ёздириб қўйинг. Бу, биринчидан, вазн ортмаслигига ёрдам берса, иккинчидан, спорт машғулотлари эркакнинг жинсий ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади.

Ёдингизда бўлсин: велосипед ҳайдаш, велотренажёр, фигурали учиш, карате ва от спорти кучли жинс вакилларининг жинсий аъзолари тизимига салбий таъсир қилади, эректил дисфункция пайдо бўлишига олиб келади.

 

Ўткир тури

Сурункали простатит

Юқори ҳарорат

Барвақт уруғ тўкиш, эрекция сусайиши

Титраш

Эрталаб биринчи ташқарига чиқилганда уретранинг ташқи йўли ёпилиб қолгандек пешоб ҳар томонга сачрайди

Тез-тез оғриқли пешобга чиқиш

Пешоб ҳайдашда етарли босим ҳис қилмаслик

Оралиқ, чов ва қов тепасида оғриқ

Оралиқ ва қов устида доимий бўлмаган оғриқ

Уретрадан лойқа ёки йирингли ажралмалар келиши

Қовуқни бўшатишда бураб оғриш ва ачишиш, ажралмалар

 
3. Аёлларга нисбатан эркаклар буйрагида тош кўпроқ пайдо бўлади. Чунки моддалар алмашинуви бизнинг организмимиздан бироз фарқ қилади-да! Ҳатто чап буйракдан кўра эркакларда тош кўпроқ ўнг буйракда ҳосил бўлади. Энг ёмони, қаттиқ жисмнинг ҳар икки буйракда ҳам жойлашиб олишидир. Буйракдаги тош ҳам жинсий алоқага ҳалал беради. Тош борлиги олдин кескин ҳаракатлардан сўнг бел соҳасида симиллаган оғриқ туриши, ноқулайлик туйилиши билан характерланади. Дарров пешоб таҳлилидан ўтинг ва буйракни УТТдан ўтказинг. Кўпчилик бундай ҳолатларга эътибор қилмай, кейинроқ, аниқроғи, буйракда қаттиқ санчиқ турганида тош борлигига амин бўлишади.

Маслаҳат: буйрак санчиғи тутса, дарров «Тез ёрдам» чақириб, у келгунича оғриқ қолдирувчи дори беринг. Эрингизнинг белига илиқ грелка (қиздирилган тузли қопча) қўйинг ёки 39°С даражали ванна тайёрланг. Ёдингизда бўлсин, иссиқ муолажалар пешобга қон аралашмаган тақдирдагина ўтказилади.

4. Жинсий қувватнинг пасайиши камроқ учраса-да, эндокрин бузилишлар натижасида ҳам рўй беради. Бунда жинсий безлар яхши ишламай, тестостерон кам ишлаб чиқарилади. Эркакда овоз тембри кучайиб, юз ва баданда тук ўсиши тўхтайди, тананинг турли қисмларида ёғ тўпланади.

Маслаҳат: тезда эндокринолог ҳузурига отланинг.

Дилноза УМАРОВА


Комментарии (0) | Добавить: 17.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Qanday qilib hech narsani unutmasdan va faol yashash mumkin?
Janubiy Koreya kompaniyasi Wi-Fi’da tezlik bo'yicha inqilob qilmoqchi
Bugun bo‘lib o‘tadigan The Best Football Awards marosimida FIFA kimlarni taqdirlaydi?
Isroilda yahudiy qizlarga ko‘ngil qo‘ygan arablarni ta’qib etishda gumon qilingan 15 kishi qo‘lga olindi
Turkmaniston prezidenti otda qurilish ob`yektlarini ko'zdan kechirdi
Alisher Usmonovning qarz o'rniga undirilgan sobiq yaxtasi sotildi
Dam olish kuni yo'l qo'yiladigan 11 xato
Ko'ngil ayniganda nima qilish kerakligiga doir 12 tavsiya
“Sumerki”da rol ijro etgan o‘zbekistonlik aktyor Alixan gonorari, rollari va oilasi haqida
MRB direktori: Kim Chen In to‘satdan g‘oyib bo‘lsa, buni bizdan so‘ramang
Amerikalik sayyoh O'zbekiston safaridan olgan taassurotlari bilan bo'lishdi
Google'ning Puerto-Rikodagi internet tarqatuvchi havo sharlari (foto)
"Titanik" yo'lovchisining maktubi rekord qiymatga sotildi
Ispaniya Bosh vaziri Kataloniya mustaqilligiga nuqta qo'ymoqchi
Bundan buyon Xitoyda har yili 15 million yangi ishchi o'rni yaratilishi lozim
Buxoroda konditsionerli avtobus bekatlari paydo bo‘ldi
“O‘zbekkonsert” rahbari o‘zgardi
Putin kelajakda atom bombasidan ham xavfliroq narsa nima bo'lishini aytdi
Yakkasaroy hokimiyati o'z binosini Maktabgacha ta`lim vazirligiga bo'shatib beradi
O'zbek shou-biznes vakillari paxta terishmoqda! (Foto)
Mavsumiy kasalliklar: gripp, paragripp, adenoviruslar va rinoviruslar
“Asakabank”ni 9 yil boshqargan Qahramon Aripov O‘zbekiston bog‘cha vaziriga o‘rinbosar bo‘ldi
Shotlandiyada bolalarni jismoniy jazolash man etildi
Gulnora Karimovaning 784 mln. dollariga AQSh va Niderlandiya da`vo qilmoqda
Ayol kishi nega erkaklardan kamroq pul topishi ma`lum bo'ldi
Google xakerlarni o'z ilovalarini buzib kirganlik uchun mukofotlaydi
Turkmanistonda gazni qayta ishlash bo'yicha eng yirik zavod qurilmoqda
O'zbekistonda yoshligi o'tgan Sobchakning qizi Rossiya prezidenti bo'ladimi?
Bred Pitt Anjelina Jolining yoshligini eslatuvchi qiz bilan uchrashishni boshladi
Yulduzlarning gonorari: O‘zbekistonda qo‘shiqchi va aktyorlar qancha pul topadi?