У нас есть только
оригинальные песни

Евро-2016, «В» гуруҳи. Англия - Россия — 1:1

calendar 12.06.2016
764

Евро-2016 мусобақасининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Англия ҳамда Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди.  

Биринчи бўлимда устунлик Англия томонидан бўлган бўлсада, томонлар дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қола олишди. Иккинчи бўлимда Россия термаси анча ўзига кела бошлади ва кўпроқ ҳужумларни амалга оширди. 

Аммо, 73-дақиқада Эрик Дайер жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Мураббийлар томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўйин услубига бироз ўзгартириш олиб келди. 

Қўшиб берилган дақиқаларнинг охирида Василий Березуцкий боши билан дарвозани ишғол этди ва орадаги фарқни йўққа чиқарди.

Шу тариқа томонлар бир очкодан бўлиб олишди.

Евро-2016, "В" гуруҳи
Англия – Россия 1:1
Голлар: 1:0 – 73 Дайер, 1:1 – 90 Березуцкий. 
Англия – Харт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер, Лаллана, Стерлинг (Милнер, 87), Кейн, Руни (Уилшер, 78).
Россия – Акинфеев, Игнашевич, Шенников, Смольников, Березуцкий, Головин (Широков, 77), Нойштедтер (Глушаков, 80), Шатов, Кокорин, Дзюба, Смолов (Мамаев, 85).
Огоҳлантиришлар: Кэйхилл (62), Шенников (72).

Яндекс.Метрика