У нас есть только
оригинальные песни

F8 2016: Facebookнинг дастурчилар учун йиллик анжуманидан энг муҳим хабарлар

calendar 14.04.2016
827

12 апрель куни Калифорнияда дунё бўйлаб ижтимоий тармоқ маҳсулотларидан фойдаланувчи дастурчилар ташриф буюрадиган F8 2016 – Facebookнинг йиллик анжумани ўз ишини бошлади. 

Унда Facebook топ-менежерлари (Марк Цукерберг ҳам улар сафига киради) анъанавий тарзда платформадаги ўзгаришларни эълон қилишади ва технология ривожининг келгусидаги истиқболи ҳақида маълум қилишади. Бу сафар анжуманнинг бирирнчи кунида асосий мавзулар Facebook Messenger учун чат-бот ва бошқа эълонларга қаратилди.

Чат-ботлар учун платформа
Microsoft ва Telegramлардан сўнг Facebook ҳам чат ботлар учун ўз платформасини тақим этди. Энди 2016 йилни чат-ботлар йили деб эълон қилса ҳам бўлади. Барчаси жуда ҳам Telegram ва Quartz нашрининг дастурини эслатади: суҳбат бошлангандан сўнг бот ўзаро ҳамжиҳатликни амалга ошириш учун бир неча вариантларни таклиф этади. Мулоқот эса одамлар суҳбатига ўхшаш қилиб тузилган.
Ҳозирги кунда бир неча ботларнинг хизмати мавжуд: : CNN ва Wall Street Journal ботлари хабарларни жўнатишади, Poncho – эса об-ҳаво ҳақида маълумот беради, 1-800-FLOWERS гулларни буюртма беришга ёрдамлашади ва ҳ.к.

Facebook Live исталган қурилмаларда
Анжуманда Цукерберг видеотрансляция сервислари учун очиқ API Facebook Live ишга туширилганини маълум қилди. Авваллари, Фейсбукда мобиль қурилмалар учун эфирга узатиш фақатгина махсус Facebook Mentions дастури ёрдамида амалга оширилган бўлса, эндиликда бошқа компаниялар ҳам сервисга кириб, ўз маҳсулотларини жойлаш имконига эга бўлишади.

Facebookдан 360 градусли камера
Facebook видео роликларга жуда катта умид билдирмоқда ва буни эса хабарлар тасмасида уларга берилаётган эътибордан кўриш мумкин. VR кўзойнакларининг ривожланиши билан уч ўлчамли ва 360 градусли видеоларга урғу беради.

Камерадан ташқари, Facebook суратларни бир- бирига улаш учун махсус дастурни ва манба кодини тақдим этади: компания бу дастур бутун ижтимоий тармоқ видеоплатформасини ривожлантиришига умид боғлашмоқда. Камеранинг нархи ҳақида ҳозирча аниқ маълумот мавжуд эмас.

Яндекс.Метрика