У нас есть только
оригинальные песни

Facebook беларусларнинг юзни ниқобловчи MSQRD дастурини сотиб олди

calendar 10.03.2016
1012

Facebook юзларга реал вақтда ниқоблар қўювчи MSQRD дастурини ишлаб чиққан компанияни сотиб олди. Бу ҳақда Business Insider нашри маълум қилди.

Таъкидланишича, MSQRD алоҳида дастур сифатида қўлланишда давом этади ва янгиланмалар билан таъминлаб турилади. Facebook дастурдаги технологияларни ўзининг сервисларига уйғунлаштиришни режалаштирмоқда.

"Masquerade компанияси юқори синфдаги видеотехнологияларга эга фантастик MSQRD дастурини яратди. Биз Masquerade’ни жамоамизда кутиб олишдан хурсандмиз ва Facebook видеосервисини яхшилашни давом эттирамиз", деб айтди ижтимоий тармоқ вакили. Дастур яратувчилари ўз навбатида инвесторларга миннатдорчилик билдиришди ва дастурни янада ривожлантиришга ваъда беришди.

Masquerade Technologies компаниясидан беларусиялик дастурчилар яратган MSQRD дастурини iOS операцион тизими фойдаланувчилари юклаб олишлари мумкин ва у 12 млн мартадан кўпроқ маротаба юклаб олинган.

Бепул MSQRD дастури реал вақтда фойдаланувчи юзини таниқли одам, бирор образ ёки ҳайвон қиёфасида гримлайди. Бу образдаги фойдаланувчи видеохабар ёзиб уни дўстларига юбориши ёки ижтимоий тармоқларда жойлаштириши мумкин. 

Ҳозирда дастурда ўнлаб "ниқоб"лар мавжуд бўлиб, улар орасида Сталин, Кончита Вурст, Леонардо ди Каприо, тулки, йўлбарс, Kiss гуруҳи иштирокчиси ва бошқалар қиёфаси бор.

Яндекс.Метрика