У нас есть только
оригинальные песни

Facebook ходимларининг маоши қанча?

calendar 27.04.2015
2981


Glassdoor нашри берган маълумотларга қараганда, компания ўз ишчи-ходимларига қуйидагича маош тайинлаган.

Ҳар қандай компания фаолиятида ўзига яраша айрим камчиликлар бўлади. Facebook ҳам ўзига яраша ана шундай камчиликлардан ҳоли бўлмаган комапаниялар сирасига киради. Дунё бўйича энг кўп одам кирадиган ушбу сайтни юритиш учун истеҳзо билан айтадиган бўлсак, мутахассислар қўшини талаб этилади. Бу қўшиннинг таркибини дизайнерлар, муҳандислар, менежерлар ва бошқа соҳа вакиллари ташкил этади. Муҳими керакли одамни топиш эмас, балки зўрларнинг энг зўрини топишдир. Шу боис Facebook ўз ходимларига юқори маош таклиф этади. Биз Glassdoor сайти маълумотларига таянган ҳолда ушбу компанияда энг юқори бир йиллик маош олувчи мутахассисликлар ҳақида сўз юритамиз.

19. Маълумотларни қайта ишловчи муҳандис

Бир йиллик оклад: 110 193 доллар

Фойдаланувчилар базасидиги ҳисоб-китоб ишларини олиб бориш учун компанияга маълум маънода малакали муҳандислар керак бўлади. Бу ерда шу лавозимда фаолият олиб бориш учун Java ва/ёки Python тизимда икки йил иш олиб борганлик малакасига эга, ҳеч бўлмаганда SQL тизимда икки йил ишлаган бўлиши лозим.

18. Дастурни таъминловчи ходим, ОЎЮ битирувчиси

Бир йиллик оклад: 111 663 доллар

Талаба олий ўқув юртини (коллежни) битиргани ҳамоноқ компанияга ишга қабул қилинади ва олтита рақамдан иборат маош билан сийланади.

17. Иловалар эксплуатацияси бўйича муҳандис


Бир йиллик оклад: 114 197 доллар 

Facebook тез ва самарали ишлаши учун компанияга ақлли ва истеъдодли муҳандислар керак бўлади. Айнан шу йўналишда мавжуд вакансия учун компания хакерлик табиатига ва ПО бизнес-мақсадига эга истеъдодларни қидиради.

16. Ҳамкорлар билан ишловчи муҳандис

Бир йиллик оклад: 116 682 доллар

Бу йўналишда стратегик ва ҳамкорларга ўз таклифларини Facebook доирасида олиб боришларига кўмак берасиз. Бу соҳада ишлашингиз учун сиздан тўрт йиллик муҳандис-дастурчи, техник консультант ёки ҳамкорлар билан ишловчи муҳандис ёки сотувчи малакаси талаб этилади.

15. Фойдаланувчилар интерфейси бўйича ишловчи муҳандис

Бир йиллик оклад: 122 441 доллар

Facebook интерфейси — фойдаланувчилар учун муҳим қўлланма ҳисобланади. Компания мутасаддилари айнан шу вазифага бирор-бир кимсани тайинлаш учун ўта диққатли бўлишади. Номзодлардан бири Glassdoor нашрига берган маълумотига кўра, у бу вазифадан ўтиши учун саккиз соатлик суҳбатдан ўтган.

14. Таъминот дастури ходими

Бир йиллик оклад: 125 491 доллар

Facebookда қисқа цикллардан фойдаланилади ва муҳандис умумий суръатга мувофиқ ҳаракатланмоғи лозим. Компаниянинг маълум қилишича ёзилган матн сервисда бир неча кунгина сақланади холос. Бошқа компанияларда бу жараён бир ойга чўзилади.

13. Маҳсулотлар сотуви бўйича менежер

Бир йиллик оклад: 126 142 доллар

Facebook брендини бутун бир омма олдида, оммавий ахборот воситаларида муносиб ёритиб бориш, ҳамкорларни компаниянинг истиқболига ишонтира билиш маҳсулотлар сотуви бўйича менежерлар зиммасига тушади. Шу боис бу лавозим компанияда ўзига яраша масуълиятли иш саналади.

12. Маҳсулот дизайнери


Бир йиллик оклад: 132 174 доллар

Компанияга дунёқараши кенг бўлган ва ақлли дизайнерлар лозим. Айтишганидек, бу лавозим вакансиясини эгаллаш учун илгари маълум бир маънода дастурчи ва ўз иловаларини ярата олган ижодкор бўлиш керак.

11. Тармоқ муҳандиси

Бир йиллик оклад: 132 341 доллар

Тармоқ муҳандиси тармоқнинг турли нуқталарида ишнинг яхши кетиши масъулиятини ўз зиммасига олади. Айни дамда компанияда турли категорияларда тармоқ муҳандиси вазифаси бўйича 29 та вакансия очилган.

10. Муҳандис-технолог

Бир йиллик оклад: 133 097 доллар

Муҳандис-технологнинг вазифаси шундан иборатки, у компания маҳсулоти сифатли ва изчил ишлашини таъминлаш. Бу каби мутахассислар Facebookнинг барча маҳсулотлари ва инфраструктурасига таалуқли буйруқларини бажаришади.

9. IV разрядли муҳандис-дастурчи 

Бир йиллик оклад: 135 561 доллар

ПО ходимлари Facebookнинг энг қадрли ходимлари ҳисобланишади. Юқори даражали муҳандислар ўз меҳнатлари ортидан кўп пул ишлаб топишади.

8. Маълумотлар билан ишловчи тадқиқотчи


Бир йиллик оклад: 135 769 доллар

Бир сўз билан айтиш мумкинки, маълумотлар билан ишловчи лавозимига ўта сараланган ҳолда фақатгина олимлар ишга олинади. Айни дамда ушбу лавозимга компаниянинг турли бўлимларида вакансиялар очилаётган бўлиб, улар инфраструктура, иқтисодиёт ва маҳсулотлар тадқиқоти бўлимларида очилган.

7. Илмий ҳамкор

Бир йиллик оклад: 137 032 доллар

Илмий ҳамкорлар Facebook маҳсулотлари билан боғлиқ фавқулодда саволларга ёки муаммоларга жавоб топишади. Улардан ўз вазифаларини ўта диққатлик ва зийраклик билан бажариш талаб этилади. Илмий методлар уларга Facebookнинг қайси платформаси ишлаяпти, қайсиниси йўқ билишга имкон беради.

6. Маълумотлар базаси муҳандиси

Бир йиллик оклад: 141 635 доллар

Бу вазифа эгаси қоидага мувоффиқ лойиҳалаштирилган ва эксплуатация қилинган маълумотлар базаси устида ишлайди. Facebookка ўхшаш компанияларда бу каби вазифалар оддий ҳисобланмайди.

5. Маҳсулотлар менежери

Бир йиллик оклад: 146 490 доллар

Маҳсулотлар менежери барча билан ипсиз боғланган. Битта маҳсулот устида бир қанча гуруҳ иш олиб боради. Шу боис уларни координатлаштириш ва эксплуатация муддатини аниқлаштириш лозим. Шиддат билан бўладиган бундай мураккаб ишлар айнан уларнинг зиммасига ҳам тушади. 

4. Лойиҳанинг техник бошлиғи

Бир йиллик оклад: 149 581 доллар

Улар компания маҳсулотларини шакллантирувчи асосий гуруҳларга раҳбарлик қилишади.

3. V разрядли муҳандис-дастурчи 

Бир йиллик оклад: 155 071 доллар

Monster  сайтининг тарқатган маълумотига кўра, бу лавозимни эгаллаш учун 8-10 йиллик малакага эга бўлиш керак.

2. Катта муҳандис-дастурчи

Бир йиллик оклад:  159 545 доллар

Улар компаниядаги энг зўр, энг малакали муҳандислар бўлиб, шу боис Facebook уларга яхши маош тўлайди.

1. Техник бошқарувчи

Бир йиллик оклад: 164 999 доллар

Улар Facebook платформаси доирасида аниқ бир маҳсулот устида иш олиб бораётган бир қатор муҳандислар гуруҳи устидан назорат олиб боришади. Улардан оддий дастурчиларга қараганда кўпроқ нажот кутишади.


Яндекс.Метрика