У нас есть только
оригинальные песни

Facebook рекламаларни самарали тарқатиш учун фойдаланувчиларини кузатишда гумон қилинди

calendar 01.06.2016
853

Жанубий Флорида университети профессори Келли Бёрнс Facebook мобиль дастури ўз фойдаланувчиларини кузаётганлиги ҳақидаги гумонларини билдирди. Бу ҳақида The Independent нашри хабар берди.

Бёрнс дастурнинг асосий функцияларини текшириб кўриб, фаол тарзда атрофда содир бўлаётган воқеаларни эшита олишини аниқлади. Профессорнинг фикрига кўра, бу функция Facebook ижтимоий тармоғига рекламани самарали йўналтиришда ва фойдаланувчиларга маълум бир маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги хабарларни кўрсатишга ёрдам беради.

Ўз назариясини амалда синаб кўриш учун профессор суҳбатдошлари билан маълум бир мавзуни муҳокама қилган, кейин эса ўз лентасида уларга боғлиқ бўлган контекст рекламалар пайдо бўлишини кузатган.

Ижтимоий тармоқ вакилларининг таъкидлашича, бу функция дастурда бир неча йил аввал пайдо бўлган. Дастур «атрофда содир бўлаётган воқеалар» ҳақидаги маълумотларни йиғади ва фойдаланувчилар қандай мусиқа эшитиши ва фильм томоша қилишини таҳлил қилади. Шундан сўнг, дастур бу ҳақида «пост» қолдириш таклифини беради. Аммо компания ахборот йиғиш учун смартфон микрофонидан фойдаланмайди, функцияни эса ўчириб қўйиш ҳам мумкин.

Яндекс.Метрика