У нас есть только
оригинальные песни

Фарҳод Маҳмудов “Барон 2” фильмида ҳам бош қаҳрамон ролини ижро этади

calendar 17.04.2016
2557

Режиссёр Рустам Саъдиев ўзининг инстаграмдаги саҳифасида “Барон” фильмининг давоми суратга олиш ишлари бошлангани ҳақида маълум қилди.

У хабар орқали айни дамда сценарий ёзиш устида қизғин иш жараёни бошланганини билдирган.

Шунингдек, у актёр Фарҳод Маҳмудов билан суратга олиш вақтини келишиб олгани тўғрисида ҳам айтиб ўтган:  “Барон 2”га сценарий устида ишлар кетяпти... Фарҳод Маҳмудов билан съёмкани бошлаш муддатини келишиб олдик. Ҳозирча шу”.

Аввалги хабарларда, “Барон” фильмининг кейинги қисмини суратга олиш режалаштирилгани ҳақида айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильмида Ҳолливуднинг машҳур актёри Ғассон Маъсуд, Россия халқ артисти Андрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Павел Прилучний ва “Бригада” сериалида роль ижро этган Фарҳод Маҳмудов ҳам фильмда қатнашган.

 

Яндекс.Метрика