У нас есть только
оригинальные песни

Фарруҳ Зокиров 70 ёшни қарши олди

calendar 16.04.2016
1220

Бугун Зокировлар сулоласи вакили, Ўзбекистон халқ артисти, “Ялла” вокаль-чолғу ансамбли гуруҳи раҳбари — Фарруҳ Зокиров 70 ёшни қарши олгани муносабати билан соат 11:00 да, "Осиё гранд" ресторанида ош берилди.

1969 йилларда ижоди кўзга кўрина бошлаган Фарруҳ Зокиров бугунги кунда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Қорақалпоғистон, Тожикистон, Татаристон ва Ингушетия Халқ артисти ҳисобланади.

Отаси Карим Зокиров опера санъатининг қалдирғочларидан бири, онаси Шоиста Саидова — ўзбек халқ қўшиқлари ва яллалариниинг ажойиб ижрочиси бўлган. Акаси Ботир Зокиров Ўзбек профессионал эстрада санъати асосчиларидан бўлган. Опаси Луиза эстрада хонандаси, укаси Жамшид Зокиров Ўзбек Миллий академик драма театри актёри бўлган.

60 йиллар бошида Тошкентдаги Хамза номли мусиқа билим юртида, кейинчалик Мухтор Ашрафий номли Консерваторияда ва Абдулла Қодирий номли Маданият институтида таҳсил олган.

1969-71 йилларда Ўзбекистон Давлат филармониясида яккахон хонанда, 1993-96 йилларда "Туркистон" саройи бош директори, 1971 йилдан шу кунгача "Ялла" ансамбли яккахон хонандаси ва бадиий раҳбари сифатида фаолият юритиб келади.

Ижоди давомида буюк бастакорлардан С.Юдаков, И.Акбаров, М.Ашрафий, М.Бурхонов, Э.Солиҳов каби бастакорлар, А.Орипов, Н.Нарзуллаев, М.Юсуф, А.Суюн, Р.Фарҳодий, О.Эгам каби шоирлар ижодига мурожаат қилган.

“Учқудуқ”, “Омонёр”, “Чойхона”, “Чиннури”, “Помни меня” каби машҳур қўшиқлари билан мухлислар қалбини забт этган бастакор ва хонанданинг ижодий репертуаридан бугунги кунда юздан ортиқ қўшиқлар ўрин олган.

“Три калодца”, “Учқудуқ”, “Zero One”, “Борода верблюда”, “Жиннуни” каби мусиқий альбомлар муаллифи. 
Фурсатдан фойдаланиб, Kun.uz сайти ходимлари бўлган Фарруҳ Зокировни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, келажакда бутун дунё бўйлаб ўзбек миллий эстрадаси қўшиқларини намоён этишига тилак билдирамиз.

Яндекс.Метрика