У нас есть только
оригинальные песни

Фаррух Раимов халқ артисти билан дуэт куйлади

calendar 28.09.2015
1504

Яккахон ижодини бошлаганидан буён тиниб тинчимаётган хонанда Фаррух Раимов қизғин ижод уммонига шўнғиган. Яқиндагина "Сенсизлик” номли видеоклипини тақдим этганига қарамай, айни дамда бир қатор янги ғоялар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова билан бирга ижро этилган дуэт таронасидир. Фаррух Раимовнинг таклифи билан куйланган "Куёв” деб номланган мазкур композиция халқимиз учун кутилмаган туҳфа бўлиши аниқ.

Яқин кунларда сайтимиз орқали премьера қилиниши режалаштирилган "Куёв” таронасига ноодатий видеолкип суратга олиниши ҳақида хабар бермоқда хонанда Фаррух Раимов. Мазкур мусиқий асарнинг сўзи Нодир Азимов мусиқаси Иқбол Муҳаммадга тегишли. Аранжировкаси эса Фурқат Бобожонов амалга оширган. Демак, тез кунда янги дуэт. Кузатишда давом этинг.
Яндекс.Метрика