У нас есть только
оригинальные песни

Фаррух Зокиров Президент қабрини биринчилардан бўлиб зиёрат қилди

calendar 04.09.2016
4667

2 сентябрь куни халқимиз бошига оғир мусибат тушди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти  Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида хасталик сабаб оламдан кўз юмди. Адолатли раҳбар, одил сиёсатчи 3 сентябрь куни сўнгги манзилга кузатилди. Президент Ислом Каримов ўз васиятига биноан мусулмон одатларига кўра, туғилиб ўсган она шаҳри Самарқандга дафн этилди.
 
Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист артист Рашид Холиқов ўзбекистонлик маданият ва санъат аҳли вакиллари номидан биринчилардан бўлиб Президент қабрини зиёрат қилишга Самарқандга йўл олишди.
 
Кечадан буён Самарқанд одамлар, зиёратчилар, хорижий меҳмонлар билан гавжум. Президент Ислом Каримов қабри қошида йиғилганлар қўлини дуога очиб, унинг бу дунёга қилган эзгу амаллари, озод ва обод Ватан қуриш йўлида чеккан заҳматлари боқий дунёда савобга айланиши, кўпнинг дуоси ижобат бўлиб, Яратган раҳматига олишини сўрашмоқда. 

Яндекс.Метрика