У нас есть только
оригинальные песни

Фарзанд жинсини олдиндан режалаштириш мумкинми?

calendar 24.08.2014
4060


Қадимдан эркаклар ўзидан кейин насл қолдириш мақсадида ўғил фарзандли бўлишни кўпроқ хоҳлашган. Табиат ҳам ўғил бола туғилишига кўроқ имконият яратар экан: кўп йиллик кузатишлар ва статистик маълумотларга қараганда, 100та қиз бола чақалоққа 106та ўғил бола тўғри келар экан. Бу кўрсаткич сабаби ҳамон илмий жиҳатдан изоҳланмаган. Шунга қарамай табиат ер юзидаги эркак ва аёл сони ўртасидаги мувозанатни бузмаган ҳолда бошқариб туради.

Аёлларда туғилиш имкони камроқ бўлса-да, яшовчанлик қобилияти кўпроқ берилган.

Ўғил ёки қиз туғилиши нимага ёки кимга боғлиқ? Агар аёлнинг Х хромосомаси билан эркакнинг У хромосомаси жуфтлашса, ўғил бола, аёлнинг Х хромосомаси билан эркакнинг Х хромосомаси жуфтлашса, қиз бола дунёга келади. Ўғил бола туғилиши учун керак бўладиган У хромосома фақат отада мавжудлиги боис, ўғил туғилиши фақат отага боғлиқ.

Ўғил бола туғилиши имконини оширувчи омиллар:
1. Қон янгиланишига қараб. Жинсий ҳужайраларнинг уруғланишидан олдин кимнинг қони янги бўлса, ўша жинсдаги фарзанд пайдо бўлади. Буни олдиндан билиш учун қуйидаги оддий ҳисоблашни билиш кифоя: эркак кишининг қони ҳар 4 йилда, аёлнинг қони эса ҳар 3 йилда янгилади. Шунинг учун отанинг ёшини 4га, аёлнинг ёшини эса 3га бўлиш керак. Қон янгиланишини балоғат ёшидан бошлаб оладиган бўлсак, аёл қони 12, 15, 18, 21, 24, 27, 30… ёшида, эркак қони эса, 12, 16, 20, 24, 28, 32… ёшларида янгиланади.

Қуйида келтирмоқчи бўлган мисолимизда аёл 26 ёшда (қони икки йил олдин янгиланган), эркак эса 29 ёшда (қони бир йил олдин янгиланган). 29:4 = 7(1); 26:3=8(2). Ҳисоблашдаги қолдиқдан ҳам кўриниб турибдики, эркакнинг қони бир йил олдин янгиланган (1). Бу ҳолатда ўғил бола дунёга келиши эҳтимоли юқори.

2. Ўғил бола туғилиши учун ҳомиладорликдан икки ой олдин махсус парҳез тутилиши керак. Ейилиши мумкин бўлмаган маҳсулотлар: сут ва сут маҳсулотлар, минерал сув, кальций, балиқ икраси, тухумли пишириқлар, кўк салатлар, хом карам, ёнғоқ, бодом, ер ёнғоқ, какао, сутли шоколад. Қолган озиқ-овқатларни меъёрида истеъмол қилиш мумкин. Парҳез туфайли гомеостаз (организмнинг нормал ҳолати), гормонлар баланси нисбатан ўзгаради ва жинсий ҳужайраларга ижобий таъсир қилади. Бу парҳезнинг организмга салбий таъсири йўқ.

3. Овуляция (ҳайз)га бир кун қолганда алоқа қилиш ёки турли календарларга таянган ҳолда ҳомиладор бўлиш ҳам ўғил фарзанд туғилиши эҳтимолини ошириши мумкин.

4. Предимплантацион генетик ташхис (ПГТ) фойдаланган ҳолда жинсий ҳужайралар пробиркада уруғлантирилади ва эмбрионнинг ўғил эканлиги аниқлангач, бачадонга кўчириб ўтказилади. Бу усул, одатда, аёл ёки эркакда генетик касалликлар мавжуд бўлганда авлодлар саломатлиги муҳофазасини таъминлаш мақсадида қўлланилса-да, баъзи давлатларда ундан фойдаланиш тақиқланган.

5. Кейинги усулда эркакнинг Х ва У хромосомалари алоҳида ажратиб олинади ва У хромосомали жинсий ҳужайра бачадонга юбориб уруғлантирилади.

Фарзанд Аллоҳ томонидан инъом этилган неъматларнинг энг улуғи. Ўғилми, қизми ҳеч бир бандани тирноққа зор қилмасин. Болажон халқимиз ҳар бир янги меҳмонни шукрона билан қабул қилади. Бахтимизга болаларимиз соғ-саломат бўлишсин.

Р. Отақўзиева,
биокимёгар

Яндекс.Метрика