У нас есть только
оригинальные песни

Фарзандингизнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирмаслик маъқуллигининг 7 жиддий сабаби

calendar 03.10.2016
1659

Баъзи ота-оналар фарзандининг чиройлилигини, ақллилигини кўз-кўз қилиш учун уларнинг суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштиришни ёқтиришади. Аммо улар айнан ижтимоий тармоқда фарзандлдарига хавф туғдирувчи одамлар мавжудиги ҳақида ўйлаб кўришмайди, дебхабар беради “Аdme.ru” нашри.

Бу билан фарзандларингизни яширишга ҳаракат қилинг, деган фикрдан йироқмиз. Аммо ҳамма нарсада меъёр бўлгани яхши. Қуйида бундай хатардан болангизни асрашнинг 7 жиддий сабаби билан таништирамиз. 

Суратларга геолокация қўйманг

 

Фарзандингиз асосий вақтини ўтказадиган — мактаб, спорт зал, тўгарак номини, жойини ошкор этманг. Ёмон одамлар бундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишлари мумкин.

Боланинг қизиқишлари акс этган суратларни жойлаштирманг

 

Болангизнинг нимага қизиқишини билган одам уни осонгина, дуч келган жойда, ҳар қандай вазиятда бундан унумли фойдаланган ҳолда алдаши мумкин.

Бола ҳақида расмий маълумотлар мавжуд бўлган барча суратларни олиб ташланг

 

Бу сизга ғалати туюлиши мумкин. Бироқ шундай одамлар борки, улар ижтимоий тармоқда боласига олган визаси, паспорти ва бошқа ҳужжатлари билан мақтаниб, уларнинг суратларини жойлаштиришади. Ҳужжатда боланинг исми-шарифи, у ҳақдаги маълумотлар аниқ кўрсатилгани боис, унинг қаерда яшаши ва қайси мактабда ўқишини билиб олиш осон бўлади.

Боланинг машина ёнида тушган суратини қўйманг

 

Бу маълумот нафақат бола учун, балки ота-оналар учун ҳам хавф туғдиради. Жиноятчиларга ўзингиз ҳақингизда ҳам тўлиқ маълумот беришингиз мумкин.

Боланинг ярим яланғоч суратини жойлаштирманг

 

Бундай суратлар сиз ва яқинларингиз учун қанчалик кулгили ва самимий туюлмасин, баъзилар унга батамом бошқа томондан назар ташлашлари мумкин.

Келажакда болангизнинг уялишига сабаб бўладиган суратларни қўйманг

 

Шубҳасиз, бундай суратлар барчамизда мавжуд. Болалигимизда ижтимоий тармоқлар мавжуд бўлмагани боис, уларни фақатгина яқинларимиз томоша қилиш имкониятига эга бўлган. Бизнинг болаларимиз эса бундай хавфдан ҳимоя қилинмаган. Уларнинг бундай суратини ижтимоий тармоққа жойлаштириш келажакда уларнинг қизаришига, уялишига сабаб бўлиши мумкин.

Фарзандингизнинг бошқа болалар билан тушган суратини қўйманг

 

Бундай суратларни ижтимоий тармоққа жойлаштиришдан илгари фарзандингиз билан суратга тушган болаларнинг ота-онаси қарши бўлмаслиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ахир бу ишингиз билан бошқа болаларнинг жавобгарлигини ҳам ўз бўйнингизга оласиз.

Яндекс.Метрика