У нас есть только
оригинальные песни

Favqulodda vaziyatlar vazirligi ogohlantiradi

calendar 12.02.2017
1510

11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, кўп миқдорда қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлиши муносабати билан фуқароларни огоҳлантирмоқди.
 
ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази аҳолидан қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришини сўрайди:
 
  • хонадонларни иситишда печлар ва бошқа иситиш ускуналарининг созлигига эътибор қаратинг;
  • мўриконларни тозалиги ва тўғри ўрнатилишини қатъий назоратга олинг;
  • газ плиталардан хонани иситиш мақсадида фойдаланманг;
  • кўчага чиққанда мавсумга мос равишда кийининг;
  • музлама ҳосил бўлган йўлаклар ва ҳудудлардан имкон қадар ҳаракатланмаслик чораларини кўринг;
  • йўлларда автотранспорт воситаларини бошқаришда эҳтиёт чораларини кўринг;
  • бино ва иншоотлар том ва тарнов қисмларида сумалак ҳосил бўладиган жойлардан эҳтиёт бўлинг.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази
Яндекс.Метрика