У нас есть только
оригинальные песни

Февраль ойи охиригача Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши маълум қилинди

calendar 22.02.2016
2087

24-25 февраль кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ҳарорат 28 даражагача кўтарилади.

Гидрометеорология маркази хабарига кўра, 24-25 февраль кунлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 7-13 даража илиқ ва кундузи 20-25 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ҳарорат +28 даражагача кўтарилади.

Тошкентда кечаси 5-10, кундузи – 18-23 даража (айрим жойларида +25 даражагача) илиқ бўлиши кутилади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилмайди. Ҳарорат кечаси – 0-5, кундузи – 10-15 даражагача исийди.

Яндекс.Метрика