У нас есть только
оригинальные песни

ФИФАнинг собиқ бош котиби 12 йилга футболдан четлаштирилди

calendar 13.02.2016
935

ФИФАнинг Ахлоқ қўмитаси арбитраж суди ташкилот бош котиби лавозимидан озод этилган Жером Валькени 12 йилга футбол соҳасидаги ҳар қандай фаолиятдан четлатди.

ФИФА расмий сайтида маълум қилинишича, текширувлар жараёнида ушбу амалдор Бразилияда бўлиб ўтган 2014 йилги жаҳон чемпионати ўйинларига чипталарни сотишнинг ноқонуний схемаларида иштирок этгани аниқланган.

15 январь куни ФИФА Валькени расман ишдан бўшатилганди. 7 январь куни унга нисбатан интизомий иш очилганди.

Вальке 2007 йилдан буён ФИФА бош котиби сифатида ишлаб келаётганди. У 2015 йилнинг 17 сентябрида ташкилотдаги вазифаларидан озод этилганди.

Яндекс.Метрика