У нас есть только
оригинальные песни

Fikrlashga undovchi qiziqarli fikrlar

calendar 24.10.2015
2059

Бахт бу қалб ва ақл ҳолати. Агар сиз ўзингизни қалбан бахтсиз ҳис этаётган бўлсангиз, буни ақл кучи билан ўзгартиринг. Бахтни атайлаб ҳис этиб кўришга ҳаракат қилиб кўринг. Бахтли эканлигингизни тасаввур этинг. Ҳаракатларингиз нафис тус олади, қаддингиз тикланиб, кўзларингиз нурга тўлади. Сиз истакларингизнинг барчасини амалга ошира оласиз. Зўр-а?

Бошланишига бу ҳақиқий бўлмаса ҳам майли, бироқ вақт ўтиши билан сиз натижани ҳис этасиз. Бу ҳолат тана егуликка муҳтож бўлгани каби қўллаб-қувватлаб туришга муҳтож: уни ўқиш, фикрлаш, ўзингизга ёқимли бўлган одамлар билан мулоқот қилиш, ижод ва қизиқарли фикрлар билан ривожлантириш керак. Балки қуйида келтирилаётган тўплам ўзингизни хотиржам ва бахтли ҳис этишга ёрдамга келар.

Ҳотиржамлик билан қабул қила оладиган нарса сизни энди бошқара олмайди.

Олаётган одам кафтини тўлдиради,

Бераётган эса юрагини. Лао Цзи

Кучсизлар ўч олади, кучлилар кечиради, бахтлилар унутади.

Инсоннинг қалби қанчалик паст бўлса, бурни шунчалик осмонга кўтарилади. У қалби етмаган жойга бурни билан интилади. Умар Хайём

Борлиқ сенга нима яхши эканлигини билади. Эртами, кечми у сени керакли одамлар билан учраштириб, кераксизларидан ажратади.

Ҳаётда танаффус албатта бўлиши керак. Бу шундай танаффусларки, сиз билан ҳеч нима содир бўлмайди, сиз оддийгина ўтириб Оламга, Олам эса сизга қарайди. Карл Ренц

Бахт ҳар бир одамга келади. Бу албатта сешанбадан чоршанбага ўтадиган кундамас. Январь ёки июнда ёки яхши об-ҳавода бўлиши шарт эмас. Бироқ албатта кутилмаганда...

Бахтнинг ҳеч қандай калити мавжуд эмас. Эшик доимо очиқ.

Сигарет қутиларида "Чекиш ўлдиради” деб эмас, "Бахтли кишилар чекмайди” деб ёзиш керак. Мана бу инсоннинг ўйланишига сабаб бўлади.


Яндекс.Метрика