Физиклар квант компьютерларини яратишда муҳим қадам ташлашди

Мельбурн қироллик технология университети (RMIT) олимлари турли йўналишларда маълумотларни тарқата оладиган квант процессорини синовдан ўтказишди.

Бу қурилма квант компьютерларига маълумотлар шинасини яратиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Мельбурн RMIT университетининг Квантли фотоник лабораторияси, Италия миллий тадқиқиот кенгашининг фотоник ва нанотехнолигиялар институти ҳамда Хитойнинг жанубий фан ва техника университети олимлари илк бор квантли чалкаш бит (кубит)ларни интеграциялашган ёруғлик мосламаларига юборишга муваффақ бўлишди.

Квантли фотоник лабораторияси директори, профессор Альберто Перуццо бу натижа уларнинг ўн йиллик тажрибаларининг якуни эканини қайд этмоқда.

“Сўнгги 10 йил ичида кўплаб назарий жиҳатга эга таклифлар бўлган эди, бироқ ҳозиргача уларнинг ҳеч бири тажриба асосида амалга оширилмаган, - дейди Перуццо. Бизнинг қурилмамиз масофавий нуқталар орасидаги кубитлар жойини ўзгартириш учун квант туннелларини оптималлаштиришда фойдаланилади. Бу яқин келажакда квант компьютерларини яратишда ёрдам берувчи оламшумул янгиликдир”.

Квантли компьютерлар вазифаларни ҳал этиш тезлигини оширган ҳолда бир вақнинг ўзида кўплаб операцияларни бажара оладиган кубитлар (квантли битлар) маълумотини намойиш этишда фойдаланиланади. Кубит нафақат мантиқий нол балки мантиқий бирликни ҳам ўзида акс эттиради – у ҳар иккала қийматни ҳам бир вақтнинг ўзида қабул қила олади, яъни чалкаш квант ҳолатида бўлади.

Квант компьютерлар ўзининг ривожланиш чегарасига етиб борган кремнийли компьютерлар ўрнини эгаллиши кутилмоқда.


Комментарии (0) | Добавить: 19.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]