Флоридада тимсоҳ эркакка ҳужум қилди

Флорида штатининг марказий қисмида 136 кг лик аллигатор 58 ёшли эркакка ҳамла қилиб қолди, деб хабар бермоқда WPTV телеканали. 

Маълум қилинишича, воқеа эркакка тегишли ҳудудда содир бўлган. Эркак тимсоҳни аниқлаб, уни отиб ташламоқчи бўлган. Бироқ эркак тимсоҳга яқинроқ келганда ҳайвон унинг ўнг оёғини тишлаб олган. 

Жароҳат олган эркак маҳаллий шифохонага етказилган. Мутахассислар тимсоҳни эвтаназияга учратишган.

Аввалроқ Орландо шаҳрида полиция Дисней боғидаги Grand Floridian Resort & Spa меҳмонхонасида тимсоҳ сувга тортиб кетган икки ёшли қизчани қидираётгани маълум қилинганди.


Комментарии (0) | Добавить: 23.06.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]