У нас есть только
оригинальные песни

Fm 101 boshlovchisi Dilmurod G'ulomov bilan suhbat!

calendar 23.07.2010
3366

Бу мавзуга эътибор қаратишимизни боиси «Ўзбегим таронаси” радиоси мухлислари талаби ва бир мухлисанинг эътирози сабаб бўлди.
Азалдан радиобошловчиларга ўзим учун қизиқ бўлган саволларим бўлгани боис, бир йўла уларга хам жавоб олиш истаги туғилди.

Хозирда ўз форматига содиқ ва етакчи радиолардан бўлган "Ўзбегим таронаси” бошловчиси Дилмурод Ғуломовни сухбатга чорладим.

Бир мухлиса танқиди бўйича хар бир минутда "Мен Дилмурод Ғуломов” деб эфирда қайтараверар экансиз, бу унинг асабига тегаётган эмиш.
-Ўринсиз ва нотўғри танқид. Негаки хар соат бошида радиобошловчи ўзини таништиради. Керак бўлса архивдаги аудиотасмаларни кўтариб эшиттиришим хам мумкин.

"Ўзбегим таронаси” радиобошловчилари юлдузлик касалига чалинган дейишади.
-Юлдузлик касаллиги хақида ўйламаганман хам, тўғриси.
 
Сиз бир пайтлар қўшиқ хам куйлагандингиз адашмасам
-Ха, МТВА тақдимотида "Мафтун бўлдим” қўшиғини куйлагандим.
 
Сардор Рахимхонни балки(!) тажрибасидан келиб чиққан холда радиобошловчини кўтарилиши осон кечар? Хар холда овозини таниган ва ўз аудиториясига эга инсонни кўтарилиши осон. Бир бошлабсиз, нима учун жиддий равишда давомламайсиз?
-Қўшиқни мириқиб тинглашни жуда хам яхши кўраман. Яхши қўшиқларни! Бундоқ хисоблаб чиқсам, уч йилдан бери кунига бўлмадим деганда 30тача қўшиқ тинглар эканман. Хохласам, хохламасам, чунки 3 соатлик эфирдаги камида хисобда айтдим. Бу вақт оралиғида эфирга узатадиганим 25-30та таронани ташкил этади. Йил мобайнида хисобласангиз автоматик равишда қўшиқ танлайдиган бўлиб қоламан, тушуняпсизми? Қўшиқ куйлаш бир вақтлар бўлган, лекин ўзим учун, кўнгил учун бўлган. Лекин ханузгача бу истагимни қониқтира олмаяпман, омма эътиборига санъаткор сифатида эмас, ўзим учун. Кўнглим учун яқин бўлган"Ялла” гурухини "Мажнунтол” қўшиғи бор, шахсан ўзим учун куйлаш истагим бор.

"Ўзимнинг” деган муаллифилик лойихаларингиз борми?
-"Ўзингни кўрсат” лойихаси бор, хозир маълум бир сабабларга кўра бўлмаяпти. Ёш иқтидорлар орасида бепул «ротация”, "промоушн” тақдим қилиш. Сал бошқача тарзда бўлганди, хозир тингловчилар орасида бўлган, қўнғироқ қилиб жонли эфирда куйлаб беришарди.

Хозирги даврда эфирга кетаётган лойихаларингиз?
-Мобил телефон компаниялари тарафидан хамкорликдаги "Миллионлар” супер-акция лойихаси.

Хаққоний дея оласизми?
-Келинг бемалол, ўз кўзингиз билан кўрасиз.

"Шов-шув тайм” лойихаси хар қанча Жасур Хамроевга хурматим бўлишидан қатъий назар, мен учун тушунарсизроқ. Сизларга машхурларни келтириб беришдаги хамкорлигидан иборатми? Нахотки радио ходимлари машхурларни ўзлари таклиф қила олишмайди? Лойихани биргаликда эмас, ўзингиз олиб борсангиз, саволларни хам ўзингиз берсангиз нима учун "Шов-шув тайм”? Оддий қилиб айтганда Дилмурод Ғуломов билан "Шов-шув”ни хамкорлиги нимадан иборат?
-Бу лойихага аталган саволлар бош мухарриримиз Сайёра Рўзиқулова тарафига қаратилган.
 
Лекин сиз ижрочисиз, нахотки бу масалада ўзингизни шахсий фикрингиз йўқ?
-Йўқ фикрим бор, интервью жараёнидан айтиб ўтишим мумкин. "Шов-шув тайм” лойихасини бошловчилик вазифасини ўтаганимни бошидан охиригача айтиб ўтаман. Тўппа-тўғри асосий мехнатни саволлар бериб ўзим қиламан.

Нима учун унда «Шов-шув тайм”? Хар доим хам шов-шувли лойиха тақдим қиламан деб айта олмайсиз-да?
-Тўғри, хар доим хам шов-шув чиқариш осон эмас-ку.
Унда асосий мақсад нимадан иборат?
-Асосий мақсад биринчи ўринда одамларга шов-шув қилиш, лекин, шов-шув қилиш жудаям қийин нарса эканлигини яна бир маротаба айтаман.

Унда шов-шув билан хақиқат орасидаги чегара қай тарзда?
-Хақиқат?..(кулади) Шов-шув ўзи умуман бошқа нарса-ку. Хақиқатни хам шов-шув бўлсин деб қиламиз, нимага? Завқли радио бўлгани учун («Ўзбегим таронаси” радиосининг шиори "Завқли радио” – муаллиф).

Бунинг натижасидаги қандайдир бир маъсулиятни сезасизми? Таъсири хақида, қандай натижа беряпсиз, кетидан қандай ижобий натижа бўлиши хақида
-Таъсири? Шоу-бизнес оламида айрим санъаткорлар билан бўлган сухбат жуда хам катта шов-шувга сабаб бўлганини гувохи бўлганман. Жасур хориж эстрадаси вакиллари Тошкентга ташриф буюрганда мазкур лойихага таклиф этгани жуда хам кўпчиликни ёдида қолган. Масалан шарқ мусиқа қироли Анди.
Нахотки "Ўзбегим таронаси” радиосини ваколат ва имконияти шунга етмайди? Машхур радиони хаттоки оддий машхурни инсонни таклиф қилиш қурби етмаслиги ғалати.
-Бу савол менга эмас. Оддий машхурни таклиф қилишга нафақат радиони балки шахсан мени хам қурбим етади. Бу нарса бўлган хам, фаолият давомида таклиф қилинмаган санъаткорни ўзи қолмаган. Хозирда "Шов-шув тайм” Жасурни бош мухаррир билан келишилган холда амалга оширилган лойиха. Яъни радиони интернет оламидаги унинг сайти билан ўзаро хамкорлиги натижаси.

Яхши бошқа савол, нима учун хар бир бошловчини эфирда ўзини тутиши ,олиб бориш йўналиши бир хил. Ўша бир шаблон, овозни нисбатан кўтариб, нисбатан рольга кириб. Масалан мана сиз билан сухбатлашяпману, эфирда шу тарзда эмассиз, нафақат сизда балки барча радио ва радиобошловчилардаги холат. Эркинлик ва ўзлик хисси йўқдек.
-Йўўқ, сиз нотўғри айтяпсиз, мен неччи йилдан бери бир хил манерада олиб бораяпман. Хеч кимдан ўғирламаганман, устозларим бўлган. Худога шукур сиз хозир мисол тариқасида кўрсатиб берганингиздек бидилламиймиз. 10 йил аввал Жамшид Хожиниёзов устозлигида биринчи радиода фаолиятни бошлаганмиз.
 
Айтганча, айнан Жамшид Хожиниёзов билан ўхшаш "манера”нгиз.
-Айтяпманку, устоз ва шогирд деган нарса бор-ку

Ўзлик-чи? Сиз хам кимгадир устоз бўладиган пайт Жамшид Хожиниёзовни кўрсатмайсизку, Дилмурод Ғуломовни тақдим қилиш керак?
-Мана шу Дилмурод Ғуломов тақдим қилингани учун худога шукур, мақтаниш эмас, гапириб ўтиш керак вақти келганида, биринчилар қаторида "Фонд форум”нинг энг яхши радиобошловчи мукофтотини олганман. Биласиз у ерда яхшилаб синчиковлик билан хамма ижодкорларни текшириб чиқишади. Айнан Дилмурод ўзлиги учун олган. Энди хозирги ёшларга келсак, улар ўз устида ишлаши керак. Тўғри ўзим хам эшитиб қоламан, бирдан бошлаб "тапиллатиб кетиб” қолишади. Аниқ бир бошловчини кўрсатмоқчи эмасман, лекин бир мавзуда гапириб туриб бошқа "линия”га ўтиб кетиб қолиняпти. Ўз устида чуқурроқ ишлаб, кўриб чиқса ёмон бўлмасди. Лекин эркинлик хақидаги фикрингизга қаршиман, негаки неччи йилдан аввалги олиб бориш билан бугунги кундаги фарқни таққосласангиз анча эркинлик бор. Кўп нарсалар ўзгарган. Юқоридаги роль, овоз кўтариш фикрингизга эса жавобим, радиони олиб бораётганда динамика ва ритм хам керак. Мана шу нарсалар билан чиройлик гапиришни хам билиш керак, мухлисни диққатини тортишдаги керак бўлган нарсалар бу.

Ўзликни яна бир кўриниши, "Премьера” лойихасида тақдим қилаётган қўшиқларга доимий мақтовдан холи ўз фикрингизни хам тақдим этиш қийинми?
-Ахир қўнғироқлар қабул қилинадику, улар билан эркин мулоқотда бўламиз ва албатта эркин фикрлар билдирилади. "Бир холисона инсон сифатида мен ўзимни хам шахсий фикримни билдирдим, хар бир фикр яшашга хақли, хар бир фикр ўз ўрнига эга” дея кўп маротаба айтиб хам ўтаман-ку.

Радиоэфирда мунтазам бўладиганларни соғлиғига радиация ўз таъсирини кўрсатади, аксарият бошловчилар соч тўкилишидан азият чекади дейишади.
-(кулади) Йўқ, йўқ, йўқ, Худога шукур хаммаси яхши.

Яқин келажакда қандайдир бир фарқли ўзгаришга эга лойиха билан портллаш қилиш ниятингиз борми? Халққа ўзи нима керак?-деган савол билан қизиққан холда.
-Мана шу нарсани жуда хам кўп ўйлаяпман-да. Завқли ва кўнгилочар радио бўлганимиз учун "Халқ танлови” деган лойихани амалга оширмоқчиман. Санъатга хаққоний қизиққан жуда хам кўп ёшлар қизиқади, хохлаган студияда овоз ёзиб , яъни профессионал қўшиқ бўлиши шарт эмас, ана шундай қўшиқни бизга олиб келишса эфир вақтида тақдим қилиш ниятим бор. Масалан бир ярим минутдан бешта қўшиқ тақдим қилиб кодини айтиб овоз йиғамиз.

Шундоқ хам расмий равишда кўпайиб кетган нарсани кўпайтириб шартми янада саёзлаштириш?
-Ўзимизни радиодан келиб чиққан холда, жуда хам кўп талабларни инобатга олган холда, кўрсаткичлар 95-98% кўрсатиб тургани боис шу лойихани амалга оширмоқчиман. Агар сиёсий радио бўлганида, сиёсий лойихалар тайёрлардим, лекин керак бўлса БМТ билан хамкорликдаги лойихаларим хам бўлиб бошловчиликни ўтаганман. Лекин завқли радио бўлиб, завқли равишда одамларга кўнгил очар дастурлар тақдим этиш учун шундай нарсалар тайёрлашим керак.
 
Эътиборингизга тушган ТВ (кўрсатув), бошқа радио, (бошловчи), газета (журналист) ва сайтлар
-"Ўзбекистон” каналидаги хозир номи ёдимда йўқ, қишлоқ хақидаги кўрсатув менга ёқади. Қандайдир бир дам олиб томоша қиламан. Менимча одамни маънавий дам олдирадиган кўрсатув. Қорин оч бўлса хам бир пиёла чой билан мазза қилиб кўра оламан. Узр, бошловчиларини исмлари ёдимда йўқ. "Ўзбекистон” телерадиокомпанияси охирги пайтлар зўр ишлашяпти, айниқса "Спорт” канали. "Ёшлар” каналида спорт дастурлари узатилиб борилаётгани, жонли эфирда шархлашаётгани, "Молодцы!”, зўр кетишяпти. Ўзим жонли эфирда жуда хам кўп йиллар мобайнида ишлайман, фақатгина реклама учун "овоз ёзиш”даман. Радиодан, бизникидан ташқари бўлса (эслашга уринади) ….вай…кимлар ўзи?

Билмасам, сиз билишингиз керак. Лекин ўзингизни зўрлаб жавоб беришингиз шарт эмас.
-(узоқ ўйланади). Мана эсладим хозир ўзини устида ишлаб, жуда хам чиройлик ижод қилаётган бола бу Акмал, "Орият-доно”дан. Бемалол айта оламан, "молодец”, баракалла! Ўз устида ишлаётгани аниқ билиниб турибди. Газетадан, асли интервьюлар ўқишни жудаям яхши кўраман, мени ёдимда қолгани тўғриси "Даракчи”дан қўнғироқ қилиб турадиган Алия ва Феруза деган қизлар. Сарлавхани хам чиройлик қилиб қўйишади. Интернетдан, тўғриси, нотўғри тушунманг-у нима десангиз денг-у
Келинг танқидий деб билинган шу сайтга танқидий фикр билдирсангиз
-Тўғриси шунча берилаётган маълумотлар "Ростанмикан?” деган шубха туғдирарди. Озодани аудиосини кўчириб бўлиб, овозларидан таниб, ростдан экан дедим. Кузатиб бораман-да синчиковлик билан. нима учун шов-шув эмас дейишингиз мумкин, тан олиб айтаман, асли маълумотларга чанқоқ боламан, жуда қизиқувчанман. Ростанмикан?-деган гумоним, фактлар асосида келтирилган маълумотлардан сўнг 50 фоизга камайган. Кейин бир суратингизни тушунмаганман тўғриси, қўлингиз билан ниманидир тасвирлаб ё тушунтирмоқчи бўлганмисиз, хуллас унинг маъносини тушунмаганман.

Бошқа сайтлар хақида хам фикрингиз қизиқ
-Сб, шов-шув, хаммаси танишларим, сб-дан тортиб, мана сиз хам қадрдоним. Дангалига айтаман шунинг учун хафа бўлишмасликларини сўрардим. Сб-да Миртохир бир чиройлик ижод намунасини кўрсатиб турган инсон эди, билмасам бу сайт охирги пайт…жадаллик янгиликларда сал сустроқ. Шов-шув…авваллари жудаям бир вирусга тўла сайт эди, (кулади) мени Netbookим кўп зарарланарди, яхши тозаланибди. Энди маълумотлар бўйича Sayyod барибир жуда хам кўп ва машхурроқ. Яна "машхур” сайти 2005-2006 йиллар эди чоғи мени ижобий хайратлантирган, МТВА тақдимотидан сўнг илк фотосуратлар айнан шу сайтда бўлган, афсуски сўнгги пайтлар сайт яхши ишламаслиги боис кира олмадим.

"Ўзбегим таронаси” радиоси таваллуд айёми олдидан, мазкур радионинг яна бир бошловчиси хамда мусиқий мухаррир "Dj.Mix” билан сухбатни хам яқин кунлар тақдим қиламиз.
Яндекс.Метрика