У нас есть только
оригинальные песни

FM 101 radiosida ichki nizolar avj olmoqda!

calendar 28.12.2010
1749
FM 101 radiosida ichki nizolar avj olmoqda!

Нафақат шоу-бизнес оламида, балки аксарият радио-тингловчи-ларнинг онгида "Ўзбегим таронаси" деганда қувноқ коллектив, завқли радио ва бир оиладек ходимлар кўз ўнгида намоён бўлади...
Энди эса бўлаРди.
Сўнгги пайтлар бу радионинг ички мувозанати фундаментидан яхшигина силжигандек. Аввалига ишдан бўшатишлар хақида хабар бергандик , лекин у мавзу барибир очиқ қолди, негаки бу ишдан бўшатишлардан норози тарафлар Роксана ва Шоира ўз фикрлари борлигини ва "Тарона рекордс" компаниясининг рахбари билан учрашиб уларни хам тинглашларини керак эканлигини маълум қилишганди. Ахир рахбарият фақат бир тараф; директорнинг версиясини тинглашга улгурган холос.
Бугунга қадар рахбарият Тошкентда бўлмаганлиги боис ходимлар рахбарият билан учрашишни уддасидан чиқа олишмади. Афсуски бу вақт оралиғида радиодаги холат салбий воқеаларга бой бўлиб, зўрайганда зўраймоқда. Балки дархақиқат рахбариятнинг хар тарафлама хамма нарсадан хабари бўлмаганлиги боис бу даражага етгандир?
Бугун радионинг яна бир вафодор, жуда қувноқ, бир қанча тадбирларни ёритган, муносиб идоралар диққатига тушган ва тегишли мукофотлар олган радиобошловчи Интизор Очилова радиони тарк этди.
Айнан бу радиобошловчининг радиога қўшган хиссиси беқиёс бўлганлиги хеч кимга сир эмас. Гарчан у расман ўз хохиши билан бўшаган бўлса-да, асл сабаб радиодаги ички мувозанат қувноқ коллективдан аллақачон ёвлар мухити юзага келганидан демоқда.
Бундан ташқари шу бугуннинг ўзидаёқ яна бир нохуш воқеадан яна кимлардир ишдан бўшаши ёки бўшатилиши мумкин эканлигини тахмин қилиш мумкин холос.
Навбат кимга?
Умуман радиодаги холат салбий жихатларни юзага келтириши шу йилги "Ўзбегим таронаси" радиосининг юбилей концертидан сўнг билина бошлади.
Бунга сабаб баъзи ходимларнинг ишқий муносабатлари радионинг фаолиятига ўз салбий таъсирини кўрсата бошлаганлигида дейишмоқда. Радионинг директоридан кутилмаган муносабат ва харакатлар бўлаётганидан эса норозилар ортмоқда.
Хозир мазкур масала бўйича аниқ хеч нарса айта олмаймиз, негаки рахбарият билан бу масала ва иккинчи тараф бўлган ходимлар билан учрашилганича йўқ.
Биз эса адолат барқарор топишида воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Ўйлаймизки, хақиқат поймол бўлаётганидан хар бир(!) иштирокчини фикрини чоп этиб репортаж эмас, рахбариятнинг хаққоний бахоси ва хал қилишидан бу мақолани хам унутамиз деган умиддаман.
Яндекс.Метрика