У нас есть только
оригинальные песни

Forbes Украина иқтисодиёти “қарз бомбаси” оқибатида “портлаб” кетиши мумкин деб ҳисоблайди

calendar 12.04.2015
1647


Forbes журналида чоп этилган материалда айтилишича, Украина иқтисодиёти кун сайин дефолтга яқинлашмоқда, унинг остига жойлаштирилган "қарз бомбаси”ни эса фақат ғарблик кредиторлар тўхтатиши мумкин.
Жума куни S&P Украина суверен иқтисодий рейтингини "ССС-” кўрсаткичидан "СС”гача тушириб, унинг истиқболларини салбий баҳолади. Шу тариқа мамлакат иқтисодиёти дефолтга яқинлашиб қолгани яна бир бор тасдиқланди.
Газета халқаро ҳуқуқ бўйича мутахассис Марлен Кружковнинг муносабатини келтиради:
"Украинада нима бўлаётганини ҳеч ким билмайди. Мен аниқ билган нарса, Халқаро Валюта Фонди қандай маблағ ажратмасин, ҳукумат унинг бир қисмини ўзлаштириб олади. Ҳарқалай шунақа гаплар юрибди. Украиналик бизнесменлар вазият барқарорлашидан умид қилиб турибди”.
Валюта Фонди Украинага 40 млрд доллар ажратиши кутилмоқда. Бу маблағнинг 15 млрд долларлик қисми эски қарзларни реструктуризация қилиш йўли билан ажратилса, яна 7.5 млрд доллари АҚШ ва "Олтилик” давлатлари томонидан тақдим қилинади. 5 млрд миқдоридаги биринчи траш жорий йилнинг март ойида ажратилган эди. Агар Украина бу йил Россия олдидаги 3 млрд долларлик қарзини узса, унга яна 10 млрд доллар ажратилиши айтилмоқда. Manba: kun.uz
Яндекс.Метрика