У нас есть только
оригинальные песни

Foto: faqat Yaponiyada foydalaniladigan 18 ta g'ayrioddiy ixtiro

calendar 02.07.2017
2045

Япония ўзининг ўзгача ихтиролари билан машҳур. Улардан баъзилари ғалати, бошқалари ажойиб, айримлари
эса кулгили. Мисол учун, бир неча йил аввал пайдо бўлиб, тезда оммалашган селфи таёқчасининг ватани ҳам айнан Япония.
 
“AdMe” нашри ҳаётни осонлаштирадиган, аммо ҳозирча фақат Япониянинг ўзида қўлланадиган 18 та ихтирони
жамлади.
 

Поезднинг қайрилувчи ўриндиқлари

 




Агар ўриндиқнинг орт қисмига термулиб ўтиришни хоҳламасангиз, исталган томонга қайрилиб олишингиз мумкин.
 

Сочлар учун жой ажратилган махсус мотошлем

 



Аёллар учун мотоцикллар шлеми. Арзимаган, аммо фойдали ихтиро.
 

Чақалоқлар учун ҳожатхонадаги ўриндиқ

 



Барча ота-оналар учун фойдали ихтиро – чақалоқлар учун ҳожатхонадаги ўриндиқ. Болани ўтқазиб қўйиб, ўз  ишингизни бажаришингиз мумкин. Агар бола билан ёлғиз бўлсангиз, уни ташқарида қолдириш хавфли ҳисобланади, албатта. Бу ҳам кичкина, аммо фойдали ихтиро.
 

Ёлғизлар учун кафе

 



Одатда кафеда ёлғиз ўтириш ноқулай, лекин шерик топа олмасангиз, на илож?! Мазкур кафе эса бунинг ечимини топди. Келган меҳмоннинг қаршисида юмшоқ ўйинчоқ ўтиради ва у энди ёлғиз эмас.
 

Диагонал зебра

 



Кўпчиликка таниш ҳолат, чорраҳани диагонал кесиб ўтишга тўғри келади, лекин бу мумкин эмас. Токиода эса бунинг иложи бор, ҳаттоки махсус диагонал зебра ҳам мавжуд.
 

Планшет тутқич

 



Кино қўриш учун жуда ҳам қулай – қўлларингиз чарчамайди.
 

Итлар учун қуёшдан сакловчи кўзойнаклар

 



Кўринишидан аҳмоқона буюм. Аммо итлар ҳам биздек эканини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, балки улар қуёшда ўзини ноқулай ҳис этар? Мана, японлар ўйлаб кўрибди.
 

Караоке учун овоз пасайтирувчи микрофон

 



Агар сиз бошқаларга ўз овозингиз билан халақит беришни ёки бошқалар олдида куйлашни хоҳламасангиз, бу микрофонлар айнан сиз учун ўйлаб топилган. Овозингизни жамлайди ва уни фақат сиз эшита оласиз.

 
Ҳожатхона учун алоҳида шиппак

 



Ҳар бир хонадонда шу каби оёқ кийимини кўришингиз мумкин. Японларда эса энг озода ҳожатхона ҳам ифлос ҳисобланади ва у ерга бошқа хоналарда киядиган оёқ кийими билан киришмайди.
 

Компьютерда ётиб ишловчилар учун ёстиқча

 



Ноутбукда ётиб ишлаган вақтимизда, қўлларимиз жуда тез чарчайди. Бунинг ечими сифатида мана бу ёстиқчалар ўйлаб топилган.
 

Уй рақами ўрнида эгасининг фамилияси

 



Японияда манзил бўйича уйда ишлаш саргузаштга айланиб кетиши мумкин. Кўчалар номлари йўқ ва уй рақамлари қурилиш санасига асосланган. Кўпинча уйларда уй эгасининг исми ёзилган белгини кўришингиз мумкин. Жуда қулай.
 

Сувни тежовчи раковина

 



Қувурдан оқаётган сув тозаланиб, қўл ювишда қайта фойдаланилади. Экологияга амал қилиб, сувни эҳтиёт қилувчилар учун айни муддао.
 

Автоматлар хизмат кўрсатувчи савдо маркази

 



Япония – роботлар ва автоматик қурилмалар мамлакати. Кўп жойларда одамлар ўрнини роботлар эгаллайди. Мисол учун, ушбу савдо марказида сотувчилар ўрнида автоматлар хизмат кўрсатади. Интровертлар учун жаннатнинг ўзгинаси – ҳеч ким билан сўзлашишнинг кераги йўқ.
 

Динозавр – меҳмонхона хизматчиси

 



Меҳмонхонага кирганингизда сизни қалпоқчали динозавр кутиб олиб, рўйхатдан ўтказади.
 

Юзни беркитувчи салфеткалар

 



Баъзида бургер еганимизда оғизни катта очамиз ёки юзимизга соус тегиб кетади. Японлар, кўпроқ аёллар баъзан бундан уялиб, юзини беркитиб турувчи ушбу салфеткаларни буюртма беришади. Салфеткани бургерга ўраб, тановулда давом этади ва ёқимсиз ҳолатни бошқалар кўрмайди.

 
Татами-трансформер

 




Японлар азалдан полда ўтиришни хуш кўришади – ухлаш, овқатланиш ва телевизор кўриш, шу кабиларни полда бажаришади. Шунинг учун компьютер столи ва кўплаб бошқа буюмга айлантириш мумкин бўлган татами  яратилган.
 

Соябонлар турар жойи

 



Соябонни офисга олиб кириб, қаерга қўйиш ҳақида бош қотиришнинг ҳожати йўқ, кўплаб биноларда соябонлар учун махсус жойлар мавжуд.
 

Очиш осон бўлган банкалар

 



Одатий ғарб банкаларига қараганда осон очилади ва маникюрингизга зарар етказмайди.

Айюб Хан

Яндекс.Метрика