У нас есть только
оригинальные песни

Фоторепортаж: Мумбай қандай тозаланади?

calendar 23.10.2015
2302

Фотограф Судхарак Олве Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги ассенизатор ва фаррошларнинг оғир меҳнатларини фотосуратларга муҳрлади.

Мумбай шаҳридаги муниципал тизимда 30 мингга яқин ассенизатор ва кўча тозаловчилар ишлашади.

Барча ассенизатор ва кўча тозаловчилар энг қуйи табақага мансуб кишилардир.

Кўпинча ассенизаторлар канализация қувурларига бошлари билан шўнғишларига тўғри келади. Баъзи коллекторлар шунчалик чуқурки, бемалол икки қаватли автобус сиғиши мумкин.

Пармар исмли кўча тозаловчи шаҳар кўпригини тозалаш билан шуғулланади. У оғир супурги билан баргларни тўпламоқда. Бу ишни тезроқ бажариш керак, акс ҳолда барглар ҳар тарафга учиб кетади.

Овқат қолдиқлари, жониворлар суяклари, тошлар, ёғоч парчалари, шиша синиқлари, симлар – Мумбайлик ахлат ташувчилар қўлларида ажратадиган бу уюм ичида юқоридагиларнинг барини учратиш мумкин.

Ахлатни ташиш ва ажратиш ҳам мумбайлик ахлатчиларнинг зиммасида. "Бу меҳнатга суякларинг ҳам дод деб юборади”, дейишади улар.

Мумбай чеккаларида бешта шаҳар ахлатхонаси жойлашган. Уларнинг барчаси тўлиб-тошиб кетган. Бу ерда ишлайдиганлар учун ошхона ҳам, ҳаттоки кийиниш хонаси ҳам йўқ.

Мумбайлик ассенизатор учун кичикроқ муниципал уй берилади – бу уларнинг оғир меҳнатлари учун бериладиган "мукофот”дир. Бироқ кўпинча битта уйда икки ёки ундан ҳам кўпроқ оила яшашига тўғри келади. Ҳар бир оилага тегишли ҳудуд чизиқлар билан белгиланади.

Хираман бир неча йилдан буён Мумбайда ассенизатор бўлиб ишлайди. Ҳамкасбларининг айтишларича, у кундан-кунга озиб бормоқда ва узоқ яшашига ишонч йўқ. Агар у вафот этадиган бўлса, Хираманнинг ишини хотини давом эттиради.Manba: xabardor.uz



Яндекс.Метрика