У нас есть только
оригинальные песни

Францияда Асаднинг амакиси фирибгарликда гумон қилинди

calendar 28.06.2016
1143

Францияда Сурия президенти Башар Асаднинг амакиси солиқлардан қочиш ва пул ювишда гумон қилиниб, текширув ишлари бошланди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Бу ишга алоқадор манбанинг хабар қилишича, Рифат ал-Асад Францияда ноқонуний йўл билан бойлик орттирган.

Маълум қилинишича, ўз жияни ҳокимиятига қарши бўлган Рифат ал-Асад шу йилнинг 9 июнига қадар кузатувда бўлган. Қайд этилишича, унга айни вақтда мамлакатни тарк этиш тақиқланган. Соғлигидаги муаммо туфайли Англияга бориб келиш бундан мустасно.

Унинг яқинлари берган маълумотга кўра, унинг бойлиги Франциядаги фаолияти давомида орттирилган.

Маълумот учун, 79 ёшли Рифат ал-Асад Башар Асаднинг отаси, Суриянинг собиқ президенти Ҳофиз Асаднинг иниси бўлиб, у 1983 йили давлат тўнтаришга уриниб, муваффақиятликка учрагач, Европага кетган.

Яндекс.Метрика