Францияда мамлакатнинг собиқ президенти Жак Ширакнинг катта қизи Лоранс Ширак 58 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Le Point нашри.
Лоранс Ширакнинг вафотига юрак хуружи сабаб бўлган.
Таъкидланишича, Лоранс Ширак деярли оммага номаълум бўлган. ОАВ бу ҳолатни унинг соғлиғидаги муаммолар билан боғлашмоқда. Аёл 15 йил давомида анорексиядан (иштаҳанинг тўлиқ йўқлиги синдроми) азият чеккан.