loading...

 

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими ўз ишига ўзгартириш киритди

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси виза бўлими ўз ишига ўзгартириш киритди. Элчихона 20 июндан визага ҳужжатлар топшириш учун виза бўлимига ташриф буюрувчиларни ёзишга мўлжалланган телефон хизмати маркази очмоқда. 

"Бу янги тартибот элчихонанинг виза олишга ариза берувчиларга ахборотнинг сифати ва уни олишни яхлишаш, виза бўлимида яхшироқ қабулни  таъминлашга интилишига жавоб беради. Қабул учун ёзилиш масалалари билан TLS Contact шуғулланади", дейилмоқда элчихона хабарида.

20 июнгача виза бўлимига келиш тартиби ўзгаришсиз қолади: ташриф буюрувчилар душанбадан жумагача соат 9:00 дан 12:00 гача аввалдан ёзилмаган ҳолда қабул қилинадилар.

Элчихонанинг таъкидлашича, TLS Contact компанияси ҳақида маълумотлар ва қабулга ёзилишнинг аутсорсинг тизимини татбиқ қилиш борасидаги қўшимча маълумотлар  кейинроқ маълум қилинади.


Комментарии (0) | Добавить: 24.05.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...