G'azab go'zal hayot kechirishga halaqit bermasligi lozim


 

Одатда жаҳл, ғазабни деярли барча ёмон иллат дея қабул қилади. Аслидачи? Ҳа, бу фикр бир томондан тўғридир, лекин баъзан бунинг акси бўлиши ҳам мумкин.
 
Аслида агрессия инсоннинг фаоллигини кўрсатувчи омиллардан бири. Бу орқали инсоннинг қуввати сарфланади. Агрессиясиз ҳеч бир талабни қондириб бўлмайди. Хориж мутахассислари агрессия, ғазабни тўғри йўналтирмаслик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
 
Агрессия 3 хил кўринишда намоён бўлади:
 
Кучли ғазаб, қаҳр – кучли жаҳл ҳолати бўлиб, назорат қилиб бўлмас даражага етади.
 
Баджаҳллик, зарда –  маълум бир кишига қаратилган кучли руҳий ҳолатни ўзида акс эттиради. Одатда бирорта вазиятга нисбатан реакция сифатида юзага келади.
 
Аччиқланиш, ғазаб қўзиши –тушунарсиз вазиятда бирор кишига нисбатан кўнгли совуш ёки умидларнинг пучга чиқиши натижасида юзага келади. Бундай турдаги агрессиянинг тез-тез учраши кейинчалик йиғлоқилик, чарчоқ, уйқусизлик ёки аксинча, кўп ухлаш каби ҳолатларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
 
Юқоридаги каби ғазаб юзага келишининг психологик сабаблари қуйидагича:
 
Чарчоқ, сурункали уйқусизлик, хавотирлилик, қўрқув, стресс, низолар асаб тизимини зўриқтиради. Бундай ҳолатда жаҳл чиқиши инсон ичидаги энергияни чиқариб, руҳий зўриқишни сусайтиради.
 
Ғазабланишнинг физиологик сабаблари:
 
Бу очлик, организмда микроэлементлар ва витаминлар етишмаслиги, турли дори воситаларининг таъсири, кофеин, турли касалликлар (масалан, қандли диабет, анемия), уйқусизлик, депрессия, сурункали чарчоқ синдроми ҳам ғазабни юзага келтиради.
 
Баъзи касалликлар аломатлари кузатлган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш мақсадга мувофиқдир.
 
Агрессия инсоннинг гўзал ҳаёт кечиришига ҳалақит бермаслиги лозим. Психологлар жаҳлни осон енгиш усуллари ҳақида маълум қилишди. Улар қуйидагича:
 
  1. Аввало, қандай ҳолатларда ва қандай вазиятларда кайфиятингиз бузилишини аниқланг. Ҳар куни бу борада ёзиб қўйишга вақт топинг.
  2. Сизни ғазаблантирувчи ҳар бир фактни алоҳида ёзинг. Кейин эса ҳар бир вазиятни бартараф этиш йўлини ёзинг.
  3. Ҳар куни 20 дақиқа пиёда юришга одатланинг. Сайр вақтида ғазаб ҳисси сўнади.
  4. Ҳар куни ярим соатгина ўзингиз ёқтирган машғулот билан шуғулланинг. Бу китоб ўқиш, рақсга тушиш, расмга тушиш, футбол ўйнаш, телевизор томоша қилиш ва хатто, шунчаки бекорчилик ҳам бўлиши мумкин.
  5. Шу ерда ва хозироқ хотиржам бўлишни ўрганинг. Кайфиятингиз ўзгараётганини сезишингиз билан 10 дақиқалик танаффус қилинг. Бундай ҳолда кўзни юмиб, ўзингиз истаган жойни тасаввур қилинг. Бу жойдаги овозлар, ифор ва таъмни ҳис қилишга ҳаракат қилинг.
  6. Овқатланиш рационингиздан газли ичимликлар, алкоголь, қаҳва, қора чойни чиқариб ташланг.
  7. Имкон даражасида турли муолажа курсларига боринг.
  8. Ўз ҳаётингиздаги энг яхши нарсаларни қидиринг. Ҳаётингиз сизга завқ олиб келишига ҳаракат қилинг.
  9. Ўзингиз билан рўй берган нохуш ҳолатни бирор киши билан бўлишинг.
  10. Ўз олдингизга ёддан чиқарилиши лозим бўлган вазифани ташланг. Мукаммал бўлишдан воз кечинг. Бошқалар учун намуна бўлиш кўп куч талаб этади, бироқ ҳузур бағишламайди.
  11. Кун давомида камида 15 дақиқа сукунатда дам олишга одатланинг.
  12. Ўз вақтида тўйиб ухлашга ҳаракат қилинг.
  13. Юқори даражадаги сурункали чарчоқ ҳолатида таътил олинг. Бундай ҳолатда бир ҳафталик таътил ҳам ижобий натижа беради. Муҳими барча муаммолардан йироқда бўлишингиз талаб этилади.
 
Одатда психологлар ғазаб юзага келиш сабабини аниқлашга ҳаракат қиладилар. Инсон онгли равишда ўз жаҳлини намоён этиш усулини назорат қила олиши керак. Ўз чегарасини аниқлаши лозим, яъни инсон ғазаб орқали нимага ўз кучини сарфлаётганини ва аксинча бу орқали нима қайтариб олишини ўйлаб кўришининг ўза етарлидир
Дурдона Расулова

Комментарии (0) | Добавить: 10.12.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Toshkentda oq qulupnay sotilmoqda
Yaxshi tayyorgarlik ko'ra olmagan Jahongir Otajonovning konsertni qanday o'tdi
Chiroyli sochlarning 5 dushmani
Tirsak va tizza terisiga yoshlikni qaytarish usullari
Forbes eng serdaromad futbolchilar kimligini ma`lum qildi
Chempionlar ligasi finali ilk bor tomi yopiq stadionda o'tkaziladi
Balotelli: "Oltin to'p"ni yutishim uchun Messi va Ronalduni o'ldirishim kerak
Shoygu o'zbekistonlik hamkasbiga G'alaba Bayrog'i nusxasini topshirdi
Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi